Оддий гаплар

Ўзини топган одам ўзини йўқотиб қўйишдан қўрқади

“Адабиёт инсон тафаккурини шакллантиради ва уни ҳурликка етаклайди” дейишади. Ундай бўлса, адабиётимиз ўз вазифасини бажара олмади.

Шунинг учун ҳам адабиётимиз ундай, адабиётимиз бундай деган мақотовлардан тийилмоқ керакмикан?!

ХХХ

Kатта ҳўкизнинг йиқилиши қассобнинг белини синдириши, атрофдагиларнинг ўтакасини ёриши мумкин.

XXX

Ўзини топган одам ўзини йўқотиб қўйишдан қўрқади.

ХХХ

Мендан қўрққанлардан мен ҳам қўрқаман. Continue reading