Оддий гаплар

Ўзини топган одам ўзини йўқотиб қўйишдан қўрқади

“Адабиёт инсон тафаккурини шакллантиради ва уни ҳурликка етаклайди” дейишади. Ундай бўлса, адабиётимиз ўз вазифасини бажара олмади.

Шунинг учун ҳам адабиётимиз ундай, адабиётимиз бундай деган мақотовлардан тийилмоқ керакмикан?!

ХХХ

Kатта ҳўкизнинг йиқилиши қассобнинг белини синдириши, атрофдагиларнинг ўтакасини ёриши мумкин.

XXX

Ўзини топган одам ўзини йўқотиб қўйишдан қўрқади.

ХХХ

Мендан қўрққанлардан мен ҳам қўрқаман.

ХХХ

“Мен” сўзини камроқ ёзинг дейсиз, лекин ҳар қанча “сиз” битта “мен” бўлолмайдида.

ХХХ

Биз ақлли гаплар айта олдик аммо ақлли ишлар қила олмадик.

ХХХ

Узоқ-узоқлардаги бир одам киминингдир ҳомиладор бўлиши учун сени айбласа, хафа бўлма, интернет асри, “интернетни ўқиб ҳам бўйида бўладиганлар бўлади” деган гап.

ХХХ

Тарих доим тахтдагиларнинг ёнида бўлган. Шу зайл тарих энг катта маддоҳга айланган.

Жаҳонгир Муҳаммад.

4 Responses

  1. Assalomu alaykum hurmatli Jahongir aka! Internet olami sizsiz huvillab qolganday bo’lgandi. Mana yana yaxshi fikr va maqolalarni o’qiydigan bo’ldik. Ijodga omad. Hurmat bilan…

    • Ва алайкум ассалом…
      Раҳмат.
      Иш сафари ва ортидан дам олиш чўзилиб кетди.
      Ўзим ҳам анча вақт интернет оламидан узилиб қолдим.
      Аммо бу ҳам яхши экан. Интернетга боғланиб қолиш касаллигига йўлиқмасликнинг битта йўли ҳам шу. Вақти-вақти билан “тўнни елкага ташлаб” интернет оламидан четга кетвориш керак.

  2. Assalomu alaykum Jahongir aka avvalgi savolimga javob bermadingiz Oltinchi qavat davom etadimi???

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: