ЭССЕ

2013_10_12_Istanbul (5)Тангрини топиш

Кимдир қулоғимга пичирлади. Кейин тинмай нималардир деди.

Йиллар ўтди. Ўша таниш овозларга қулоқ тутдим. Кўп гапирди. Гап… гап… гап… Нимларнидир тушунтирди. “Буни қил, буни қилма”, деди. Кузатсам менга “қилма” деганларини ўзи қилар экан. Тўғриликдан гапириб ўғрилик, одобдан сўзлаб одобсизлик, ҳақдан гап очиб ҳақсизлик, диёнатга даъват этиб, диёнатсизликни кўрсатди. Золимни қоралаб ўзи ҳам золимлик қилди: алдов, ёлғон, мақтовдан ёна, ҳақ гапдан юз буриб, ноҳақликдан ёна. Изидан кетмадим. Эшитадиган қулоқларим битди. Тангрини тополмай қолдим.

Бошқасининг ҳаракатларини кузатдим. Одобли, аҳлоқли, босиқ, ибратомуз… Унга эргашгим келди. Бир куни ўзи ортда қолиб, мени олдинга ўтказиб юборди. Бунчалар саҳовтпеша ва камтар, бунчалар меҳрибон… Бир қўли кўксида, иккинчиси билан олдинни кўрсатди. Олдинда эски, осма кўприк. Қадам қўйишим билан синиб кетди. Чоҳга тушиб кетдим.. кетавердим, кетавердим, қутқазадиган йўқ. Қўлларим, оёқларим ҳаракатсиз, кўзим кўрмай қолди. Бир зум зим-зиё тубанликда муаллақ қолдим. Тангрини тополмадим. Continue reading