Ҳар кун саҳарги дуони ишга боғлайман. Бугун эса иш йўқ. Тиловатни сайлга боғладим.
Уммоннинг бир бўғози – узанган бир “қўли”дан эсган сарин шабада “айланиб юрган” ўрмонга бош суқдим.
Бу ерда юрадиган ва югурадиганлар учун “тупроқ кўчалар”у осма кўприклар солинган.
Ҳар юз қадамда спортнинг бирор тури билан шуғулланадиган майдонча. Бу тўлайдиган солиқларининг халқнинг ўзига қайтган бир бўлакчаси.
Қуёш уммонни ялтиратиб кўриниш беришига ҳали вақт бор. Лекин одам кўп. Кимдир юришга, кимдир югуришга чиққан.
Одамлар ҳар турли. Аслан авропаликлар, африкалилар, испанлар, ҳиндлар, араблар, эронийлар, узоқ шарқликлар… хуллас, бу жойлар дунёнинг митти суврати, ҳамма халқларнинг вақилларини кўриш мумкин. Continue reading
Filed under: Maqolalar | Tagged: Жаҳонгир Маматов | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.