Ушбу сатрларни Ватандан олисда, юракдан қон эмас, зардоб оқиб турган бир пайтда ёзарканман, нега чин маънода мустақил бўлолмадик деган саволдан эзиламан.
Нега Ўзбекистон мустақиллиги барбод бўлди ва золимнинг қўлига ўтиб кетди?
Нега ижтимоий-тарихий фурсат, Тангри берган имкониятдан фойдалана олмадик?
Нега Ўзбекистон халқи нима нима юз берганини сезмай қолди?
Сезганлар ҳам нега бепарво?
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши Мустақиллик Декларациясини қабул қилди. Аммо Ислом Каримов тўдаси бу тарихий хужжатни “бир парча қоғоз” деб туриб олди.
Орадан йил кечиб, Москвада 21 август тўнтариши юз берганда, Ислом Каримов уни қўллади. Тўнтарувчилар тез мағлуб бўлишди. Россия муаллақ ҳолда қолди. Барча жумҳуриятлар бирданига “озод” бўлдилар. Тўнтариш тафтиши бошланди. Бундан чўчиган ва боши узра айланган қора булутни сезган Каримов мустақиллик эълон қилди. Continue reading
Filed under: Maqolalar | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.