ЭССЕ

2013_10_12_Istanbul (5)Тангрини топиш

Кимдир қулоғимга пичирлади. Кейин тинмай нималардир деди.

Йиллар ўтди. Ўша таниш овозларга қулоқ тутдим. Кўп гапирди. Гап… гап… гап… Нимларнидир тушунтирди. “Буни қил, буни қилма”, деди. Кузатсам менга “қилма” деганларини ўзи қилар экан. Тўғриликдан гапириб ўғрилик, одобдан сўзлаб одобсизлик, ҳақдан гап очиб ҳақсизлик, диёнатга даъват этиб, диёнатсизликни кўрсатди. Золимни қоралаб ўзи ҳам золимлик қилди: алдов, ёлғон, мақтовдан ёна, ҳақ гапдан юз буриб, ноҳақликдан ёна. Изидан кетмадим. Эшитадиган қулоқларим битди. Тангрини тополмай қолдим.

Бошқасининг ҳаракатларини кузатдим. Одобли, аҳлоқли, босиқ, ибратомуз… Унга эргашгим келди. Бир куни ўзи ортда қолиб, мени олдинга ўтказиб юборди. Бунчалар саҳовтпеша ва камтар, бунчалар меҳрибон… Бир қўли кўксида, иккинчиси билан олдинни кўрсатди. Олдинда эски, осма кўприк. Қадам қўйишим билан синиб кетди. Чоҳга тушиб кетдим.. кетавердим, кетавердим, қутқазадиган йўқ. Қўлларим, оёқларим ҳаракатсиз, кўзим кўрмай қолди. Бир зум зим-зиё тубанликда муаллақ қолдим. Тангрини тополмадим.

Кўзларимни юмиб олдим. Руҳимни кўкка боғладим: муссафо осмон, нурли кўк, шўъладор само.. Буюк кенгликларнинг буюк ижодкори, барча борлиқларнинг якка соҳиби, қудратларнинг улуғ қудрати, юракларнинг тинмас юраги – Унинг ўзидан нажот истадим, Унинг ўзига эргашдим. Борлиғимга нурли куч инди. Унинг нури, Унинг шўъласи, Унинг халоскор меҳри жонимга аро кирди .

Кимгадир, кимларгадир эмас, Унга, Унинг ўзига сиғина бошладим, қабул этди, йўлларимни очди, йилларимни умидларимга боғлади, куч берди, қувват берди…

Унга ишондим, ишончимни поймол қилмади, зулматни чекинтирди…

У билан дўстлашдим, хиёнат кўрмадим, яхшилик кўрдим, яхшилик!

У билан биргаман, бир зум, бир сония ҳам ёлғиз қолдирмади!

Ҳа, Тангрини топиш учун кўз юмдим гаплардан туғилган гапларга…

Кўз юмдим гаплардан ясалган гапдонларга…

Кўз юмдиму Тангрини топдим!

Жаҳонгир Муҳаммад.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: