Савол-Жавоб

kitobТўйи мавзу эмас, азаси мавзу

САВОЛ: Кейинги йилларда юз бераётган даҳшатли воқеалар дунёнинг охири келганидан белги эмас-ми? (Рустам).

ЖАВОБ: Oптимистман. Менимча “Дунёнинг охири келмоқда”, дейиш бу келажакдан умидни узишдир. Лекин Дунёнинг охири келиб-келмагани бизнинг қўлимизда эмаслигини ва бизнинг қарашларимизга боғлиқ бўлмаганини ҳисобга олсак, яна Яратганнинг ўзи билади.

Кейинги йилларда юз берган даҳшатли фожеалар, офатлар, ҳалокатлар Дунё пайдо бўлганидан бери у бошидан кечирганлари олдида ҳеч нарсадек гап. Қора денгиз остида қолган мамлакатдан бошлаб, Орол тагида кўмилган шаҳарга қадар қанчадан-қанча офатларда миллионлаб одамлар йўқолиб кетганлар. Зилзилалар, кўчкилар ва ниҳоят тинимсиз урушлар…

Фақат бугун дунёнинг бир бурчагида сув икки кишини оқизиб кетса ҳам дарҳол хабарини эшитамиз.

Хабарнинг асоси воқеа бўлгани учун ҳар куни, ҳар соатда бир фожеа ҳақида эшитиб, ўқиб бормоқдамиз. Бунинг устига воқеанинг ипидан игнасигача телевидениедан кўриш имкони ҳам мавжуд. Бунинг инсон руҳиятига таъсири катта. Дунё улкан ва тўйи билан азаси ёнма-ён. Тўйи мавзу эмас, азаси мавзу. Шу боис баъзиларга Дунёнинг охири келгандек туюлади.

Тарих китобларини варақласангиз, бугунгилардан ҳам даҳшатли воқеалар ҳақида ўқийсиз. Шундай миллионлаб мисоллардан фақат биттаси ҳақида Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар  Наршахийнинг “Бухоро тарихи” китоби(“Фан” нашриёти,Тошкент,1996, 44 бет)да ўқишингиз мумкин. Муаллиф араб босқинчилиги ҳақида тўхталар экан, жумладан шундай мисол келтиради:

“Қутайба Хунбунга етиб келганда, унга “Ҳисорнинг кишилари қўзғолон қилиб, амирни ўлдирди”, деган хабарни етказадилар. Қутайба лашкарига “Боринглар, Байканни талон-тарож қилинглар, уларнинг қонларини (тўкишни) ва молларини (олишни) ҳалол қилдим” деб буйруқ берди. (Қўзғолон) сабаби шу эди: байкандлик бир кишининг соҳибжамол икки қизи бор эди. Варқо ибн Наср иккаласини ҳам ўзига олди, шунда у киши, “Байканд катта шаҳар, нима учун сен бутун шаҳардан фақат менинг икки қизимни танлаб оласан?”-деди. Варқо жавоб бермади, у киши сакраб туриб Варқонинг киндигига пичоқ урди, лекин бундан бир иш чиқмади- Варқо ўлмай қолди. Бу хабар Қутайбага етгач, у қайтиб Байкандга келди ва у ерда кимки урушга яроқли бўлса, ҳаммасини олдирди ва қолганларини асир қилиб олди, шундай қилиб, Байкандда ҳеч ким қолмади ва Байканд хароб бўлди…”

Хуллас, Дунё бизга қадар ҳам бор эди ва биздан кейин ҳам бўлади, табиийки фожеалари ва бу ҳақдаги битиклари билан. Ишониб ишонмаслик эса ҳар кимнинг ўз қўлида.

Жаҳонгир Маматов,

“Зеҳният жумбоғи”(2004) китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: