Istanbul-2013 yil, dekabr

Қисқа сатрлар

zindonВатанда гадосан, Ватанда гадо!

Алданишга мойил ўзбек шоири,
Бир орден букади алиф қаддини,
Шеъру дили бошқа, бошқа зоҳири,
Гўрков чизиб берар охир ҳаддини.

Алданишга мойил ўзбек ҳофизи,
Шоҳнинг кўкрагига бошини қўяр.
Ҳақ истаб чиқса гар ўғли ё қизи,
Бир унвон хотири кўзини ўяр.

Алданишга мойил ўзбек рассоми,
Тиллақош медалга дунёсин сотар,
Эгнида жандами, қўлда ҳассоми?…
“Мона Лиза” билан қовушиб ётар. Continue reading