Қисқа сатрлар

zindonВатанда гадосан, Ватанда гадо!

Алданишга мойил ўзбек шоири,
Бир орден букади алиф қаддини,
Шеъру дили бошқа, бошқа зоҳири,
Гўрков чизиб берар охир ҳаддини.

Алданишга мойил ўзбек ҳофизи,
Шоҳнинг кўкрагига бошини қўяр.
Ҳақ истаб чиқса гар ўғли ё қизи,
Бир унвон хотири кўзини ўяр.

Алданишга мойил ўзбек рассоми,
Тиллақош медалга дунёсин сотар,
Эгнида жандами, қўлда ҳассоми?…
“Мона Лиза” билан қовушиб ётар.

Алданишга мойил ўзбек ўғлони,
Ёлғонни билса ҳам ҳузур билан ер.
Юртбоши “Болам”, деб айтган замони,
Отасин унутиб, уни “Отам”, дер.

Алданишга мойил ўзбек қизлари,
Фаҳиш ҳадясини гулнорим, дейди.
Зулм зиндонида қолди излари,
Шунда ҳам на ёрим, на орим дейди.

Алданишга мойил аслида ҳар ким,
Ўзлигин емириб қиларкан адо.
Ватангадо эдинг, энди-чи, халқим,
Ватанда гадосан, Ватанда гадо!

Дакота йўлида…

Қаттиқ жанг боради,
қон сиғмай кетади ариқларига,
ўқлар чил-чил этар муз деворларни,
майдон кенгаяди,
майдон тораяди,
кўз косасида.

Қаттиқ жанг боради,
менинг қалбимда,
душман қайси ёнда,
дўстим қай томон?…
Билмайман, кўролмайман,
ўқ юлиб кетган қорачиғимни…

****
Бағримда вулқон бор,
биқир-биқир қайнагани қайнаган,
на сўнмас,
на портлаб мени сўндирмас!

****

Оқшом ухлайсан
саҳар уйғонаман, деб,
саҳар уйғонасан,
кундуз мудрамайман, деб,
мудраб ухлаб қоласан яна,
уйғона олмайсан…
Уйғона олмайсан,
уйқу дори ичгансан,
ихтиёринг қўлингдан кетган…

Жаҳонгир Маматов,

“Зеҳният жумбоғи”(2004) китобидан.

One Response

  1. Байрам хазиллари

    ДАДАХОН ХАСАН га
    Узбегимнинг номусу ори,
    Виждонисиз мутлок хофизим.
    Кушигисиз шеъри, ашъори,
    Хам торисиз янгрок хофизим.

    Мазлум халким дард армонлари,
    Солар калбга титрок хофизим.
    Сохта, миллат кахрамонлари,
    Олсин Сиздан сабок хофизим.

    МУХАММАД СОЛИХ га
    ”Пайгамбарлар тарихи”н,
    Койил кибсиз ёшулли.
    Айтсам гапнинг очигин,
    Карияпсиз шекилли.

    Чорак асрки мудом,
    Бошимизда фалокат.
    Качон булар бардавом,
    ”ХАРАКАТ” да барокат.

    ХОЛДОР ВУЛКОН га
    Насрингиз сал серсуврок,
    Назмингиз зурдир ошна.
    Арузда ёзинг купрок,
    Миллатим шеърга ташна.

    Мазлум халкимни куллаб,
    Ёзинг ” МУВОЗАНАТ” да.
    Угрибошин улуглаб,
    Колманг сунг хижолатда.

    ИСМАТ ХУШЕВ га
    Ута сохта махтов,олкишлар,
    ”ОКЛАНМАГАН ИШОНЧ КИССАСИ”.
    Энди чиндан колмади дустлар,
    ТУППОНЧА га ишонч кискаси.

    Байрамларда сайилда,
    Халким дилдан кулолмас.
    Юз ТУППОНЧА юз йилда,
    Бир ЖАХОНГИР булолмас.

    ЖАХОНГИР МУХАММАД га
    Халкимни алдаганлар
    ХОР булишсин, илойим.
    Золимни куллаганлар,
    Кур булсинлар илойим.

    Ювиб дилдан дардларни,
    Зафар йуллагин дойим.
    ЖАХОНГИР дек мардларни,
    Узинг кулла худойим.

    Байрам тилаги
    ”ХАЛКИМ”ни ”ХАЛКУМ” деган,
    Казо – казолар кетсин.
    Харом лукма, ризк еган,
    Нопокларни ер ютсин.

    Яхши ниятла дилни,
    Дуога бур биродар.
    Омадли килсин йилни,
    ОМИН! АЛЛОХУ АКБАР!.

    Самимий хурмат ила: КАЛАНДАР АНДИЖОНИЙ
    Тарих: Декабрь ойининг 29 – куни 2013 мелодий сана.
    ,

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: