-ИАК нега бунча олтин йиғмоқда?
-Жаннатга кириш ҳаққини сотиб оламан, деб ўйлаётган бўлса керак.
ХХХ
-Қандай қилиб ИАК Ойбекнинг юбилейини ўтказишга рози бўлди?
-Хабарингиз йўқми, у аллақачон нариги дунёда тарафдорлар тўплашга киришган.
ХХХ
-ИАК Интернетга ҳам кирармикан?
-Унда вақтини қандай ўтказади?
ХХХ
-Нега Сайхунни Сирдарё деб ўзгартиришган?
-Чунки Сайхуннинг тубида кўп гаплар, кўп сирлар борлиги учун халқ шундай қарорга келган.
ХХХ
-Мен ўлсам, қабр тошимга нима деб ёздирган бўлардингиз?
-“Худо раҳмат қилсин, саволдан қутулдим!”
ХХХ
-Нега бизнинг одамлар Ўзбекистон ҳақидаги муаммоларни гапирмасдан фақат АҚШни танқид қиладилар?
-Чунки уларнинг бола-чақаси бор-да.
ХХХ
-Газеталаримиз ёзишича, Оқпошшо ИАКга телефон қилибди, шу тўғримикан?
-Хабарни ўзбек газеталаридан олган бўлсангиз, демак тескариси: ИАК Оқпошшога телефон қилган.
ХХХ
-Оқпошшо ва ИАК телефонда нимани гаплашдилар, эшитдингизми?
-Узр, янглиш жойга мурожаат қилдингиз, бу иш билан МХХ шуғулланади.
ХХХ
-ИАК ва Оқпошшо нимани гаплашган бўлишлари мумкин, тахмин қила оласизми?
-“Қачон бизни ер ютадию одамлар бизни масхара қилишдан тўхтайдилар?” деган мавзуни гаплашган бўлишса керак!
XXX
-Мана Қурбон ҳайити ҳам яқинлашмоқда, ИАК қурбонликка қўй сўярмикан ёки ҳўкизми?
-ИАК барча “ҳўкиз” ва “қўй”ларни қурбон қилиб юборган, подасида эса фақат эшаклар қолган, бирортасини сўйиб юборса керак!
XXX
-Нега фақат сиёсий саволарга жавоб берасиз, севги ҳақидаги саволларни нега четлайсиз?
-Кимнинг севгиси ҳақида гапираяпсиз, халқнинг ИАКка севгисими ёки ИАКнинг халққа севгисими?
ХХХ
-Мен сиёсий партия тузмоқчиман. Ишни нимадан бошлашим керак?
-Пул топишдан!
ХХХ
-ИАК мухолифатни рад этилганлар ташкил қилади, деб айтди, ваҳоланки бугун бутун халқ унга мухолифатда, қандай қилиб шундай дейиши мумкин?
-Бутун халқ рад этилган… У тўғри гапни айтбди.
ХХХ
-“Америка очиш” деган ибора кўп ишлатилмоқда. Бу нима дегани?
-Бу Америкадан сиёсий бошпана олиш кўпаймоқда дегани. Одамлар Ўзбекистоннинг эшикларини ёпиб, Американинг эшикларини очмоқдалар!
ХХХ
-Ватангадо ва ватанда гадо бўлган зиёлиларнинг фарқи нимада?
-Ватангадолар ватанга соғиниб, ҳалол меҳнат қилиб, кун кечирадилар, ватанда гадолар эса меҳнат қилмасдан, гадойлик билан кун ўтказадилар.
ХХХ
Эркин Воҳидов ва Шарифа Салимова орасида қандай фарқ бор?
-Эркин Воҳидов ИАКни саман “От” деса, Шарифа Салимова “Отам”, дейди, фарқ ўз-ўзидан кўриниб турибди.
ХХХ
-Нега Лола Каримова “Сен ёлгғиз эмассан” деган ташкилот тузган? Бу ташкилот кимга ғамхўрлик қилади?
-Ҳар ҳолда, опасининг тирик етим бўлган болаларига!
Filed under: Fikrlar |








Leave a comment