Асрлардир шоҳларга, амирларга маддоҳлик қилиб келганлар шу йўл билан ўзларини буюк ижодкор кўрсатиб, тарих қатига олиб киришга уринганлар. Улар ҳукмдорларни севмаганлар. Аммо ҳукмдорларни ўз манфаатлари йўлида ишлатганлар. Совет даврида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам шундай бўлди. Бундайлар мақтов, мадҳия ёзиши билан ҳукмдорни гўё одил раҳбар, раҳнамо қилиб кўрсатишга уриндилар, лекин мақсадлари бошқа эди.
Раҳбарнинг кимлиги, обрў-эътибори унинг халққа қилган хизмати билан ўлчанади. Халқнинг ишончини қозонишдан олийроқ мақтов йўқ.
Раҳбар ҳақида кимдир китоб ёзиши керак эмас. Раҳбар ўз китобини ўзи ёзади.
Тарих бўйи истеъдодли зиёлилар ҳукмдорларни мақтов ва мадҳия билан йўлдан урганлар, халқ наздида ёмон отлиқ қилганлар.
Ўзбекистон учун энг катта инвеститсия бу хориждаги ўзбекларга йўл очиш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлашдир.
Агар шундай қилинса, Ўзбекистонга биргина Америкадаги ўзбеклар ҳисобидан жуда қисқа вақтда бир неча миллиард доллар атрофида пул киради.
Биринчидан, бу ердаги ўзбеклар меҳнат таътилларини Ўзбекистонда ўтказадилар ва йил бўйи йиққан пулларини олиб бориб, сарфлайдилар.
Иккинчидан, қўлида сармояси бўлганлар жуда кўп. Улар минг-минглаб иш жойлари яратадилар. Ҳатто электр энергияси, газ таъминотини яхшилаш учун ҳам етарли иш қилишлари мумкин. Бугун буни Америкадан Африка ёки Мянмарга бориб бажариб келаётган ўзбеклар ўз ватанларида ҳам жон деб амалга оширадилар.
Шахсан мен ўзим Ўзбекистонга бормасам ҳам, шу ердан туриб камида бир неча минг иш жойи яратишим мумкин. Қонуний кафолат ва сиёсий-иқтисодий эркинлик бўлса, буни эртагаёқ бошлайман.
Учинчидан, ўзбеклар америкалик катта инвесторларни Ўзбекистонга олиб кирадилар. Икки томонлама қўшма корхоналар бизнеси ривожланади.
Самандар Қўқоновнинг озод қилинишига Мирзиёевнинг қандай дахли бор?
Ўзбекистон қамоқхоналарида қарийб 24 йил ўтирган сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов 24 ноябрда озодликка чиқарилгани тўғрисида хабар берилганидан сўнг Озодликка келаётган шарҳлар орасида бу иш учун Шавкат Мирзиёевга мақтов битилган шарҳлар ҳам талайгина. Хўш, Қўқоновни чиндан ҳам Мирзиёев озод қилдими? Агар шундай бўлса, нима учун бошқа сиёсий маҳкумлар ҳануз қамоқда қолмоқда? Шу ва ортда қолаётган ҳафтада пайдо бўлган бошқа саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.
Ташқарида бугун сиёсий структурага эга мухолифат борми? Бор бўлса, қани? Мақсади, дастури, низомини ўртага қўйсин. Қурултойида қабул қилсин.
Сайлов олдидан партия ичи алтернатив сайлов ўтказиб, номзод топсин.
Бу ҳал бўлса, ана ундан кейин Ўзбекистонга босим қилиш ричаглари пайдо бўлади.
Шу ҳам қўлдан келмаса, “Мухолифат йўқ, ИАК йўқотган” деб тан олиб, мухолифатни бошидан бошлаб тузишга ва янги ҳукуматдан рўйхатдан ўтишга киришиш мантиқли бўлади. Бу жуда тез қилинмаса, дунё сизни бир тийинга олмайди. Янги сайланадиган президент ҳам.
Муҳим геополитика доирасида бўлган мамлакатларда диктатурадан кейин ҳокимиятни сақлаб қолиш қийин. Менимча, буни Шавкат Мирзиёевдан бошқаси уддалай олмайди. Кучли лидерлик қобилияти бўлгани ҳозирча Мирзиёев. Уфқда бугунги вазиятдаги Ўзбекистонни бало-қазолардан асраб қоладиган бошқа лидерни кўрмаяпман.
Умид қиламизки, Мирзиёев даврида қадамба қадам эркинликлар берилади ва ўзбекнинг ақлли фарзандларига олий ҳокимият доирасида, минбарларда кенг йўл очилади.
SAVOL: AQShda o’zbekistonlik olimlar va ilm-fan ahlini ko’rasizmi? Nega ular O’zbekistonda ilmiy ish qilishmaydi? Ma’mun kabi akademiyalar tuzilgan-ku?
OzodNazarнинг бугунги меҳмони – АҚШда истиқомат қилаëтган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиëевнинг яхши ишлар қилишидан умидвор эканлигини изҳор қилди.
Жаҳонгир Муҳаммад 1990 йилда Шавкат Мирзиëев билан Ўзбекистон Олий кенгашида бирга фаолият юритган пайтларини эслаб, “мен билган Мирзиëев ëмон одам эмас эди”, деди.
– Каримов ишдан ҳайдаганларнинг ҳаммасини ҳам ëмон одам, дея олмаймиз. Улар Каримов назарида ëмон одамлардир. Балки улар ишнинг кўзини билар¸ балки уларнинг қайтиши яхшиликдир. Мен Мирзиëев яхши ўзгаришлар қилишидан умидворман, деди суҳбатдош.
Shu bilan birga uni kitob holida olib o’qishni yoki kutubxonasida saqlashni istaganlar xarid qilish imkoniga ham egadirlar. Kitob arzon narxda sotilishi uchun muallif undan haq talab qilgan emas. Tannarxiga sotishmoqda.
Shu bilan birga uni kitob holida olib o’qishni yoki kutubxonasida saqlashni istaganlar xarid qilish imkoniga ham egadirlar. Kitob arzon narxda sotilishi uchun muallif undan haq talab qilgan emas. Tannarxiga sotishmoqda.
Москвада хориж дипломатлари ўртасида 1 июнь куни ўтказилган гольф бўйича хайрия турнирида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов энг яхши ўйинчи, деб топилди. Ўзбекистонлик дипломатнинг спортдаги бу шахсий ютуғи тўғрисидаги хабарнинг, бир қарашда, АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги OzodNazarда ўтказилган суҳбатда тилга олинган бошқа мавзуларга алоқаси йўқдай. Лекин бу бир қарашда, холос. Аслида эса…
Бу ҳаёт- кимдир йиғлаб келиб, йиғлаб кетади.
Кимдир йиғлаб келиб, сукутда кетади. Дунё йиғлаб келиб, кулиб кетганни кам кўрган. Ундай ҳам, бундай ҳам, инсон боласи кетади. Эртага биз ҳам кетамиз. Бошқалар ҳам. Лекин янгилар келаверади Бу чархпалак. Айланаверади.
Бугун Ризо Обиднинг вафоти ҳақида ўқидим. Гапнинг очиғи ишонмадим. Илгари ҳам у каминани шунга ўхшаш масалада бир-икки марта “қўрқитган”. Ҳаракат қилиб, уни “тирилтириб” олгандим.
Бу дунёда энг кўп сўкишни у туфайли эшитдим. Қайта-қайта гаплашиб ҳам кўрдим, мақтаб ҳам кўрдим, ёмонлаб ҳам кўрдим-бўлмади. Охири воз кечгандим. Илгари унинг учун бошқалар мени сўккан бўлишса, энди у бошқалар учун мени сўка бошлади. Бир кун тушуниб олса керак, деб индамадим. Continue reading →
Йўқ, бу Туркия атрофида эмас. Қарайиб(Кариб) денгизи томонда. Бугун Роҳилахон билан Жанубий Америка бўйлаб сафарга жўнаб кетаямиз. Кўпроқ вақтимиз Буюк Турк(Grang Turk) ва Туркс оролларида ўтади. Боришда Доминик республикасида ҳам бир-икки кун кезамиз.
Буюк Турк оролини Ғарбий Ҳиндистон ҳам дейишади. Колумб 1492 йилда янги дунёни кашф этганда, илк бор шу оролга келган ва уни Ҳиндистон деб ўйлаган. Америка ҳиндуларининг номи ҳам шу билан боғлиқ.
Бизга оқ йўл тилаганларга олдиндан раҳмат айтиб, қизиқарли фактлар чиқиб қолса-насиб этса- Facebookda сизлар билан баҳам кўрамиз, қайтганимиздан сўнг jahonnoma га ҳам қўяман.
Келин жуда чаққон, ошпаз, ширин сўз чиқди. Қайнона аввалига жуда хурсанд эди. Қизи келинга меҳр қўйиб, икки гапнинг бирида уни мақтай бошлайди:
“Овқатлари жуда ҳам ширин…”
“Кийимларимни дазмоллаб қўйибдилар…”
“Дарсимга ёрдам бердилар..”
Бир куни хола қизига:
-Келин қурмағур телефонда сени кимгадир ёмонлаётганини эшитиб қолдим, унга кўп ҳам ишонма, ҳамма гапингни айтма,-деди.
Бошқа кун келинига:
-Кеча қизимни жеркиб бердим, нима эмиш, сиз пиширган овқатларда мазза-матра йўқ эмиш. Мабодо бир нима деса, кўнглингизга олманг болам, парво ҳам қилманг.
Шунга ўхшаш гаплар такрорланаверди, болдиз жуволдизга, келин бегизга айланди.
Кейинчалик хола: Continue reading →
АҚШ шарқида қор бўрони. Ўнта штатда фавқулодда ҳолат. Аэропортлар ёпилган. Буни юз йил ичидаги “энг таҳликали” қор бўрони дейилмоқда. Камронбек билан кеча кечга томон ва бугун қор ёғишни кузатдик. Бугун унинг дадаси билан қор курашга уриндик.
Уч-тўр кун олдин Фейсбукда эьлон қилган мақолам ҳам шу мавзуда.
Яна Америка ҳақида (Носиёсий мавзу)
Америка халқининг, бошқарув тизимининг курашчанлигига қойил қоламан. Бу ердаги табиат офатлари бошқа жойда юз берса, билмадим, нима бўларди? Continue reading →
1992 йилнинг 16 январь куни Тошкент талабалар шаҳарчасида ёшларнинг демократик намойишлари куч билан бостирилиши оқибатида қон тўкилган, бир неча киши ўлдирилган, ўнлаб талабалар яраланган эдилар. Тарихимизнинг бу фожеали куни демократияга урилган оғир зарба ўлароқ хотираларимиздан ер олди. 16-18 январь кунги воқеалар айни пайтда келажагимизнинг сиёсий пойдеворини белгилади, дейиш мумкин.
Биз “дада” дегани самарқандча, тожикча, “ада” дегани тошканча, ўзбекча деб билардик. Бу миямга қуйилиб қолган. Ўчирсам ҳам ўчмайди. Ўлгунимча ҳам “ада” десам керак. Зотан тилим ҳам “дада”га айланмайди, “ада” дегани ўз-ўзидан чиқиб кетаверади.
Адам ботиний кўриниши билан Президентга жуда ўхшайди. “Ичимдагини топ” дейдиган одам. Ўзини ҳаммадан ақлли деб ҳисоблайди. Энг мукаммал нарсадан ҳам камчилик топишга уринади. Рост билан ёлғонни ажрата олмайди. Ҳамма гапни ёлғон деб ўйлайди. Жаҳли чиқса ойлаб гаплашмайди. Қачонки ўзинг пушаймон бўлиб, бош эгиб борсанг, “Бўпти” деб қўяди. Ойимнинг бор-йўқлигиини ҳам билмайди. Мен қанчалик Президентга соя бўлсам, ойим адамга шунчалик соя. Адам бу сояни севмайди ва сезмайди ҳам, бор-йўқлигини билмайди. Президент ҳам шундай эди. Аммо кейинги пайтда ўзгарди. Унга нима бўлди билмайман. Соясига диққат қила бошлади. Continue reading →
Ўзбекистон телевидениесига раҳбар бўлиб келишим билан бир неча янги дастурни бошлатдим. Шулардан бири “Туркистон” сиёсий-оммабоп ахборот дастури эди. Буни олдиндан орзу қилгандим. Шу йўл билан Туркистон халқларини бир-бирига яқинлаштириш, қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқчи эдим.
Дастурни дарҳол йўлга қўйиш учун Ахборот бўлимидагиларга фикрларимни айтдим. Уни жонли равишда узатишни лозим топдик.
Туркистон халқлари ҳаёти билан боғлиқ жуда қизиқ ва жуда долзарб хабарлар, видеотасмалар тўпланди. Уларни тартибга келтиришди. Дастур чизмаси тайёрланганини айтишгач, машқ вариантини кўрмоқчи бўлдим.
Қарасам, диктор Раъно Толибова оддийгина кийимда. Унга атлас кўйлакда чиқишни таклиф этдим. У бир жилмайдида: Continue reading →
Кўз олдимда отанинг 1992 йилда Тошкентда “Халқлар дўстлиги” саройи ёнида кулиб турган сиймолари…
Қулоқларим остида устознинг 1993 йилда Анталияда Турк дунёси қурултойида Ўзбекистондан қувилганлари ҳақида аччиқ гапларни айтар эканлар, “Мен Ўзбекистон деган давлатни тан олмайман, Ўзбекистон йўқ, Туркистон бор” деган дардли сўзлари…
Хаёлимда улуғ олимнинг 1997 йилда Истанбулда 80 ёшларини нишонлар эканмиз, қани эди бу тантаналар ватанда ўтганда деган ўйларим. Етим қолди қолди бу ўйларим. Continue reading →
You must be logged in to post a comment.