Жаҳонгир Маматовнинг яна икки китоби нашрдан чиқди

“Қувғин” ва “И.А.К”

iakvaqubghin7Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди. Муаллифнинг “Қувғин” романи ва “И.А.К” мемуарини энди ўқувчилар китоб ҳолида ҳам ўқишлари мумкин. Бугунга қадар интернетда мавжуд бўлган ва ўқувчиларнинг имтиҳонидан ўтган бу асарлар энди китоб ҳолида ҳам нашр этилиши қувончли ҳолдир.

Муаллифнинг асарларини АҚШнинг йирик шаҳарларидаги китоб дўконларида ва кутубхоналардан топиш мумкин. Октябр ойидан бошлаб қизиққанлар учун ҳар икки китобни дунёнинг истаган бурчагида “Амазон” интернет дўкони орқали ҳам олиш имкони мавжуд бўлади.

Муаллифнинг бадиий ва илмий асарларининг 24 таси бугунга қадар китоб ҳолида нашр этилган. Continue reading

Advertisements

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ҚИЁМАТ КУНИ” (5)

Блогда ёзиб борилаётган тарихий-замонавий роман

-5-

Пенсилвания штати. Питтесбург шаҳри.

“Қиёмат куни” қаҳрамонига!

Саиджон, сизни ҳали яхши танимайман. Лекин таний бошладим. Шунинг учун ҳам ҳеч кимга айта олмаётган гапимни тезроқ сизга айтмоқчиман.  Чунки сизни ҳам бутунлай таниб қолсам, фикримдан қайтишим мумкин.

Мен Месхет туркиман. Фарғонада уйимиз бор эди. Уйимизни кўзимнинг олдида ёқиб юборишган ва ўлгудек қилиб калтаклашган. Беҳуш бўлиб қолганимдан кейин ташлаб кетишган. Мен ўзимга келганимда учқичда қаёққадир олиб кетишаётган эди. Ўшанда  хаёлимга илк келган нарса ёнимдаги дўхтир агар ўзбек бўлса, уни ўлдириш эди. Урус экан.  Аммо ўзбек бўлганда ҳам уни ўлдиришни эплолмас эканман. Чунки икки қўлим ҳам синдирилган экан. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Ҳавзи қулқулум

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

Кундалик китоб

Муаллифдан׃ Ҳавзу қулқулум деган иборанинг икки маъноси бор.

Биринчиси, бу афсонавий тубсиз ҳовузнинг номи. Баъзи манбаларда бу ҳовуз қудуқ ҳам дейилади. Туби йўқ қудуқ…

Иккинчиси эса, халқда мечкай, тўймас одамларни шундай дейишади.

Зотан тўймаслик ҳамма балоларнинг дебочаси.

Овқатга тўймаслик,  пулга тўймаслик, мансабга тўймаслик…

Қонхўрнинг қонга тўймаслиги…

Ёлғончининг ёлғонга…

Иғвогарнинг иғвога тўймаслиги…

Шулар эмасми инсонлар ва жамиятларнинг ажали?

Хуллас, бу тўймас дунё- ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМга ана шу мантиқ билан боқамиз. Continue reading

Jahongir MUHAMMAD:HAVZI QULQULUM

Kundalik kitob

Muallifdan׃ Havzu qulqulum degan iboraning ikki ma’nosi bor.
Birinchisi, bu afsonaviy tubsiz hovuzning nomi. Ba’zi manbalarda bu hovuz quduq ham deyiladi. Tubi yo’q quduq…
Ikkinchisi esa, xalqda mechkay, to’ymas odamlarni shunday deyishadi.
Zotan to’ymaslik hamma balolarning debochasi.
Ovqatga to’ymaslik, pulga to’ymaslik, mansabga to’ymaslik…
Qonxo’rning qonga to’ymasligi… Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: ВАТАН МАНСИЗ, МАН ВАТАНСИЗ

II-қисм

ҚАРАШЛАР

ЭЪТИҚОД
Эътиқод кураш қуроли, яшаш учун, ҳаёт учун, кураш учун кураш қуроли.
Эътиқодсиз одам ўрмон жонзоти.
Эътиқодли одам хафли одам, эътиқодсизлар учун.
Эътиқод учун севмайдилар…
Эътиқод учун қопадилар, қамайдилар, ўлдирадилар…
Эътиқод қанча-қанча гуноҳсизларнинг қотили.
Қотилни ичимизга қамаб қўйганмиз.
Қани энди ҳамманинг ўз шахсий қотили бўлса?! Continue reading

Jahongir Muhammad: Vatan Mansiz, man vatansiz-II qism

QARASHLAR

E’TIQOD

E’tiqod kurash quroli, yashash uchun, hayot uchun, kurash uchun kurash quroli.

E’tiqodsiz odam o’rmon jonzoti.

E’tiqodli odam xafli odam, e’tiqodsizlar uchun.

E’tiqod uchun sevmaydilar…

E’tiqod uchun qopadilar, qamaydilar, o’ldiradilar…

E’tiqod qancha-qancha gunohsizlarning qotili. Continue reading

ЯҚИН МОЗИЙ

1.СЎЗ МУЛКИ ЖАҲОНГИРЛИГИГА ДАЪВОГАР

2.КУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

3.КИМГА АЙТАЙ ДАРДИМНИ?

4.“ҚАЛЪА ИЧИДАН ОЛИНАДИ”

5.“ЛАМБАДА” ёки БЕҲАЁ ЎЙИН

6.МАРАТУЛАР

7….ОТТИРАДИ

8.ЛИДЕРЛАРНИНГ ЎРНИ ВАТАНДАДИР

9.МУСТАҚИЛ ДАВЛАТ ВА ҲУР МИЛЛАТ

10.РЕВОЛЮЦИОН ЭМАС, ЭВОЛЮЦИОН…

11.ВАТАНГА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА

12. ОНА ТИЛИМ

Continue reading