БИТМАГАН БАҲС
ШАВКАТ МУҲАММАД: (“Жўмрак ва Жамият“ни ўқиб).
Жаҳонгир ака, нотаниш ишни бошлашдан аввал бир компни очиб гугллатинг. Фойдаси бор. Илк сауна обшивкамни гугллаб гугллаб ўрганганман. 2 хафтада 280 АҚШ сўми олгандим. Ҳозир 4 кунда битираман. Америка сантехниклари бир жўмрак алмаштириб 200 олса,мен борадиган ерлар экан. Ҳукуматни роботлаштириш керак. Пора олмайди. Ҳар йили коттеж солмайди, дам олмайди. Минг минглаб паразит амалдорлардан эконом қилганимизни бошқа соҳага сарфлаймиз. Майли, ишимни давом эттирай, бугунги планни бажарай. Саломат бўлинг.
Пост скриптиум: қайси онлайн мессенжерда топсам бўлади сизни?
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “Фейсбук” сизнинг маълумотларингизни сотиб пул қиладиган жой, сизни манипуляция қилади, “Однокласники” ФСБ ва СНБнинг контрол маркази-бошқарув жойи. Сизни бошқаришади. Массанжерлар буларнинг асл башараларининг ксериокопияси. Шундай экан бу жойлардан мени тополмайсиз. Энг яхшиси электрон почтамга ёки ушбу сайтимга “просто” ёзишдир.
Узр, нима қиламиз, “шунақа замондан” орқада қолган, консервативман.
ШАВКАТ МУҲАММАД: Гапларимни сал жиддийроқ қабул қилибсиз, охирги гапингиздан маълум. Савол: “Бунинг устига бу жамиятга бегона эсангиз, ҳеч қачон ҳукуматда ишламаган ва бошқариш нима эканлигини билмасангиз, тажрибасиз бўлсангиз” ўринли эътироф, айнан ҳукумат ишларини тушунмайдиган, аммо фидокор ва ватанпарвар одамлар жуда кўп. Булар қандай йўл тутиши керак?
Иккинчи савол: Сиз танқидни (ҳар қандай кимсадан ва ҳар қандай кўринишда) кўтара оласизми? Узоқ ўйлаб ҳаққоний жавоб беринг. Масалан мен ўзимни настояший танқидхўр деб билардим яқин кунларгача, аммо кибрдан тўлиқ қутулмаган эканман, бир танқид(асосли) эшитиб(кўнгилга яқин кишидан) бироз каловланиб юрдим.
Учинчи савол:Асарларингизда айрим шахсларнинг хоинлиги ҳақида ёзгансиз фактларга асосланиб.Улар ҳам ўз навбатида сизни айблашади. Балким уларам ҳақдир.Сиз ҳам идеал инсонмассиз, бирор жойда била туриб хато(хиёнат ва ҳк)қилганмисиз?
Ҳозирча шу, саволлар пайдо бўлса мурожаат этаман.
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД:
-Ҳар қандай гап ҳам жиддийдир, ҳатто ҳазил ҳам, сатира ҳам жиддийдир.
-Консервативлигимни англаганингиз учун раҳмат.
-Ҳукумат ишларини тушунмайдиган, аммо фидокор ва ватанпарвар одамлар жуда кўп дебсиз. Марҳмат майдон уларники. Камина бир неча йил олдин “мухолифат”дан “пенсияга” чиққанман. “Мухолифат” аъзоси бўлмасликка ҳаққим борми ёки бундан ҳам маҳрумманми?
-Асосли танқидни кўтаролмаганимда бу майдонда 40 йилдан бери турмасдим. Қачонлардир пақирнинг жойи панада бўларди.
Мухолифлик ҳеч қачон каминага яшаш манбаи бўлмаган. Худога шукур сиз каби бошқа касбим бор. Нонимни ҳаром сиёсатдан эмас, сиз каби ҳалол меҳнатимдан топаман. Агар танқид деб асоссиз туҳмат қилишса, сўкишса жавобсиз қолдирмайман. Бир “мушт”га икки “мушт”. Муттаҳамларгина туҳматларга қўл силтайди.
-Тўғри идеал инсон эмасман, хатоларим ошиб-тошиб ётган оддий бир инсонман. Лекин ҳеч қачон миллат ва мамлакатга хиёнат қилмадим. Аслида хиёнат қилиш мумкин бўлган вазифаларда ишламаганман. Хизмат қилиш қийин бўлган вазифаларда миллат ва мамлакатга бор кучим билан хизмат қилганман. Бу кимгадир мақтаниш бўлиб кўринар, лекин қалбимни, иймонимни кўтариб юрган катта ҳақиқатим бу.
-Мақтовкутарларни мақтай олмаслигимни хиёнат дегувчилар бор. Нима қилай, арзиганларида мақтардим. Мақтаганларим ҳам кўп. Уларнинг аксарияти шунга лойиқ деб биламан. Баъзиларида адашдим ҳам. Мақтовкутарларни бундан кейин ҳам мақтай олмайман. Улар ўзларига “пахтакор”лардан дўст қидирсинлар. Зотан шундай бўлиб келган ва шундай бўлмоқда ҳам.
МИСТЕР ҚАЛАМПИР:
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Шавкат Муҳаммаднинг “ТУРОНЗАМИН”да ёзганларини ўқиб, унга тан бериб изоҳ ёзган эдим.
Шавкат Муҳаммад – бу Жаҳонгир Муҳаммаднинг ўғли эмасмикин дея кўпдан бери савол ҳам юбормоқчи эдим….
Шавкат Муҳаммаднинг ҳажвлари жуда ҳам ажойиб, унга тан беришдан бошқа чорам йўқ!
Аммо мен билган лидерлардан бири бўлмиш бу каби инсонни оддий нарсаларга эътибор бермагани мени ҳафсаламни пир қилди!
Жаҳонгир ака!
Шу кунларда “Қувғин” асарининг 2- қисмини тугатдим.
Мен биринчи қисмда уни қисмларга бўлиб ўқишга мажбур бўлдим. Чунки бир инсоннинг ва унинг атрофидаги инсонларнинг ҳолати ҳар бир кишини истасада ёки истамаса кўзига ёшлар келишига сабаб бўлиши аниқдир!
Иккинчи қисмга ўтар эканман, роса ичак узди ҳангомалар бўлгани худди Афанди ҳазратларининг олдига бориб улардан суҳбат олганим каби бўлди…
Биринчи қисмда ачинган бўлсам, иккинчи қисмда кулдим!!!
Кейин ўйлаб кўрсам, мен ўзбек халқи устидан ва ўз устимдан кулаётган эканман…
Адиб ёзган асарнинг иккинчи қисми чиройли ёзилган ва унда ҳақиқатлар очиб берилган.
Мен эса шу ҳақиқатлар сабаб кулган эканман!!!
Иккинчи қисм менинг тўлиқ бир кунимни олди…
Бунга эса автор сабабчи..
Автор бир кунимни йўқотиш эвазига менга меҳмон бўлишига қарздор!!!
Учинчи қисмни ўқишни бошласам, унда неча кун ёки неча йил ёхуд неча аср авторнинг қарздорлигини айтишим мумкин бўлади!…
Тўғри! Қўпол қилиб айтсак бу ҳаёт аслида жўмрак ва жамият экан… Уни алмаштирадиган усталар кўп!!!
Улар ҳам ўз жўмракларини қуриб бизни ўзларига “боғлаб” қўядилар. Бу дегани кимни лидер қилиш аслида “ЖЎМРАКЧИЛАР”нинг ишидир.
Бизлар эса эски жўмрак ва жўмракчилардан қутилишимиш лозим деб ўйлайман…
Вақт ўғриси аслида жўмракчилар экан….
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД:
-Гап жўмрак ва жўмракчида эмас, гап сувнинг келиб келмаслигида. Вақтингиз беҳудага кетмади. Ҳеч бўлмаганда вақтни бекорга йўқотмасликни ўргандингиз. На илож сохта ватанпарварлик қилиб сизни алдай олмайман. “Эртага инқилоб қиламан” деб ҳам алдамайман, “Ўзгаришлар остонада, кутинг” деб ҳам алдамайман. Чунки кўпчилик алдовни кутсада, сиз ҳақиқатни кутишингизни биламан. Ҳақиқат эса аччиқ.
-Бир неча йил олдин айтган галаримдан баъзиларини йиллар ўзгартирди.
-Шавкат Муҳаммад ҳақиқатдан ҳам зўр қалaмкаш, Қаламнинг пири!
ШАВКАТ МУҲАММАД:
-Ҳукумат ишларини тушунмайдиган,аммо фидокор ва ватанпарвар одамлар жуда кўп дебсиз. Марҳмат майдон уларники. Мен аниқ жавоб кутгандим…
Саволим шунчаки енгил елпи эмас. Сизда тажриба бор.Тажрибангизга асосланиб аниқроқ жавоб берсангиз.Сиз фаол сиёсатдан пенсияга чиқдим дедингиз, лекин ҳодисаларни кузатишда давом этяпсиз. Менинг саволим сизга масъулият юклайди, шунинг учун жавобдан қочманг ва сиздан келиши эҳтимоли бор “қалбингизга қулоқ тутинг” деган чиройли жавобларни қабул қилмайМИЗ. Қайси йўлдан кетишни билмаганлар кўп.
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД:
-Тажрибларим, Ўзбекистон қайси йўлдан кетиши ҳақидаги мулоҳазаларимни қайта-қайта бир неча марта ёзганман. Ҳаммаси сайтда турибди.
-Бугунгача саволдан қочмадим, бундан кейин ҳам шундай бўлади.
-”Пенсия” масаласида бир пайтлар “Нега ёшларга йўл бермайсизлар?” деб бот-бот танқид қилишганда танқидни қабул қилиб,марҳамат деб фаол сиёсий ишни ёшларга топширгандим. Ўшани назарда тутгандим.
-Агар кимда-ким маслаҳат сўраса ва қўлимдан келса, албатта бундан чекиниш йўқ.
-Сиз каби ўзбек демократ ёшлари орасида янги бир ҳаракат тузиш нияти борлигини эшитиб қолдим. Улар агар истасалар ва лозим бўлса ёрдам беришга ҳозирман. Истамасалар ҳам ортдан қўллайман. Чунки бугун Ўзбек ҳукуматига қарши алтернатив демократик сиёсий куч йўқ. Бу битта менинг фикрим эмасю дунё жамоатчилиги ва ҳатто ҳукуматлари ҳам шу фикрда. Шунинг учун ҳам Каримовни қўллашдан бошқа йўллари йўқлигини баҳона қилмоқдалар.
Дарҳақиқат майдон бўш ва демократ ёшлар бу бўшлиқни тўлдирсалар мамлакат келажагини бугунгиданда даҳшатли кунлардан қутқариб қолган бўладилар.
ШАВКАТ МУҲАММАД:
Айтганча, Жаҳонгир ака ва Мр.Қалампир, мен ҳақдаги ёқимли фикрларингиз учун катта раҳмат. Мен шунчаки бекорчиликдан ёзиб юрган ёзувларимга эътиборли баҳо берибсиз, ташаккур Сизга. Бундан кейин ёзадиган ёзувларимга масъулият билан қарайман.
МИСТЕР ҚАЛАМПИР:(“Мустақиллик чинори”ни ўқиб).
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Мени лол қолдиришда давом этмоқдасиз, аммо бу сафар сал берироқда!
Мен олдин мирзо Улуғбекнинг муаммоси масаласида Валий тўғрисида сўраган эдим…
Нима дегандингиз?..
Улуғбекнинг асарларини сақлаб қолиш учун Али Қушчи бу асарларни Туркияга туяларга ортиб жўнаб қолди демаганмидингиз???
Сизнинг асарларингизни интернетдан ола биламиз!
Аммо фикрларингиз америка дунёсига ўралашиб қолибдику!!!
Бир ажойиб адибнинг “БИРЛАШМАДИ ЎЗБЕКЛАР!” асарини ўқиб чиқишингизни тавсия этаман!
“БИРЛАШМАДИ ЎЗБЕКЛАР” is UZBEKAN but not AMERICAN!!!
Бир нарса ёдимга келди…
Американ лагерида деярли америкалик бўлиб қолгандим…
I said: A booom chiki booom? chiiki rocky chiiky booom!
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД:
Инсон ўз ҳаётини қутқарган, туз-намак берган, ўз ватанида, ўз ватани каби қабул қилган ўлкада бегонага айланган пайтда қучоқ очганга нонкўрлик қилмаслиги лозим. Бугунга қадар менга яхшилик қилганларга яхшилик билан жавоб қилдим. Буни кўролмаганлар туҳмат ёғдирдилар. Ҳисобимга кун кўриб, тағин безбетларча айбладилар. Начора, зеҳниятмиздаги яхшилик қилганга ёмонлик қил деган тушунча ўша қораловчилар, кимнидир қоралаб пул топишга уринганлар билан яшайверсин. Уларнинг тирикчилик учун бошқа йўллари йўқ.
Ким нима деса десин, лекин Америкага душман бўла олмайман. 20 йил Ғарбнинг грантини еб бир куни уни сотадиганлар тоифасига кирмайман.Бир марта ҳам грантини олмаганим Америкада ҳалол меҳнат қилиб ҳалол яшаяпман. Шу имконият учун ҳам ундан миннатдорман. Сиз ҳам бунинг учун мендан нафрат қилсангиз, устимдан кулсангиз хафа бўлмайман. Чунки бир кун келиб гап нимадалигини тушинишингизга ишонаман.
МИСТЕР ҚАЛАМПИР:
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Авваламбор мени кечирарсиз деган умитдаман.
Олдинги мактубни ёзиб юборгандан кейин ўзимдан ўзим хафа бўлиб кетдим. Ёшлик ва аҳмоқлигимдан.. Аммо юборилган мактуб отилган ўқ каби кетди борди..Буган жавоб хатингизни ўқиб жуда хурсанд бўлдим…Ўйлагандимки, мендан жуда ва жуда хафа бўлсалар керак дея!. Аммо Сиз феълингизнинг кенглиги ва мушоҳадали бир инсон бўлганлигингиз сабабли бу каби қусурларни тўғри таҳлил эта оласиз..
Балки ўз фикрларимни тўғри ифодалай оладиган даражада эмасман балки…
Менга, биз ёшларга, бутун ўзбек халқига ҳам алам қиладида…
Оддийгина айтганда бир киши яқин кишисидан, ўзи ҳақида қайғурган кишидан ажралиб қолса уни ғам босади, аниқроқ айтадиган бўлсак қайси режим бўлсада узоқлашиб бораётганидан афсусланади.
“Бирлашмади Ўзбеклар” асари чинакам тарих ва келажак башоратидир!!!
У бўлган ва доим шундай бўлиб қолса керак…
У асарда айтиладики баъзи ўзбеклар ватан ва макон масаласида ўз туғилиб ўсган юртларидан борар бора узоқлашиб борадилар… Яна шу бир ҳолатни айтиш мумкинки, агарда уларга ватанга қайтиш масаласи олдиларига қўйилса уларнинг ватанга қайтиб келишлари эҳтимоли жуда кам.
Бир кишининг саволига нисбатан шундай жавоб берган эдингиз…
“Ким билан курашмоқчисиз?, юзи чўтир ёки ундан ҳам баттар биланми?, Бизларни ватанга боролмайдиган қилди. Ўлсак ўлигимиз бошқа юртларда қолиб кетадиган бўлди”
Мана шу ерда, ўз асарингизни адиб эмас балки бошқа бир инсон сифатида ҳақиқат кўринишида ифодалаган эдингиз.
Энди менинг фикримга эътибор беринг.
Мен Сизни танишни бошладим.
Ўғилларим Сизни танишлари учун қай ҳолатда бўладилар?
Улар Сизни ва болаларингизни Америкалик деб ўйлайдилар.
Сизнинг авлодингиз эса, “Қувғин” асарининг 1-қисмида атганингиздек тошбақани излаб унга ҳурмат кўрсатишни сиздек эплай олишмайди, Агарда улар ҳаётлари давомида тошбақанинг асли нималигини билсалар кам катта гап бўлади.
Мен билан Сиз бир замонда яшаяпмиз. Афсуски, бир ўзбек олими бора бора “чистий”! американ бўлиб бормоқда..
Бизга эса бу алам қиладида албатта!!!
Бизнинг американ бўлолмаганимиз учун эмас албатта.
Жаҳон Муҳаммад is Uzbekan but not American!!! Мана шунга куямизда…Шу учун йиғлаймизда…
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД:
Бугун дунё Ибн Синолардан Хоразмийга қадар барчасини араб деб билади. Гап уларни дунё ким деб билишида эмас. Гап уларнинг нима ярата олганларида. Бу ер билан осмонни солиштирган каби… Лекин Америкага 10 йил кечикиб келганимни айтаман доим. Агар келганимдан 10 йил олдин келганимда дунё учун бир нарсалар қолдира олардим. Афсус…
Айзек Азимовнинг ота-онаси Фарғонадан чиқиб кетганида у болакай экан. Бугун бутун дунё ривожланишида унинг фантастик асарлари катта рол ўйнагани ва унинг асарлари асосида 14 та илмий лабаратория очилгани айтилганда мен хурсанд бўламан. Чунки унинг таржима ҳолида Фарғона деган сўз бор ва унинг “Фарғона маликаси” деган асари ҳам бор.
Мен Ўзбекистонни ихтиёрий тарк этмадим. Ўзбекистонда қолсам бундан 20 йил олдин ўлдирилган бўлардим. Бугун ҳам оддий бир имкон туғилса, ҳалол меҳнатим эвазига яшаш имкони бўлса дарҳол қайтаман. Ҳозирча фойдага қолган умримни яшаб юрибман ва бу имкониятни Америка берди. Бу ерда мен эркинлик, ҳуррият ва энг асосийси мутлоқ камситилмаган инсонман.
“Ўзбекистонда у қиламан, бу қиламан” деб бақиришим оддий халққа ёмонликдан бошқа нарса олиб келмаслигини 20 йиллик тажрибамда кўрдим. Миллатчилик кўринишини бериб қаҳрамон бўлиб юришни истамайман. Бу бугун жуда осон иш. Аммо виждон кўтарса.. Хато қилаётган бўлсам келажак кўрсатади.
Американи англаш учун бу ерда кам деганда 10 йил яшаб кўриш керак.
Америка, Америка халқи ва Америка ҳукуматини бир-биридан ажрата олиш даркор.Бу ҳақда кўп ва батафсиз ёзганман.
Сизни ҳам тушунаман. 15 йил олдин айнан сиз каби фикрлар эдим. Кўзгуда ўзимни кўриб турибман ва шунинг учун асло ранжимайман. Сиз каби инсонлар кўпайишини ҳар кун, ҳар соат орзу қиламан.
ШАВКАТ МУҲАММАД:
Товарищ Қалампир, кўнгилни хотиржам қилинг, Жаҳонгир Муҳаммад ҳеч қачон американ бойга айланмайди. Аллақачон стабил ҳолатда. видеоларни кўрган бўлсангиз керак, жайдари одам, жайдари ўзбек. Айрим ўзбекнинг Комиллари каби Русяга бориб Коля бўлиб кетмаган. Кўп гаплар бор, ёзаверсам ёзаверсам дейману, лекин одамлар тўғри тушунмасдан,Шавкат “пахтачи” экан деб ўйлаши мумкин. Менинг ҳам ёшим 50-60га борганда Жаҳонгир ака каби тилим ҳеч кимдан қисиқ бўлмай йўлнинг ўртасидан мағрур юриш насиб қилсин.
РУСТАМ:
Азиз миллатдош биродарларим,
Бир ҳақиқатни тан олайлик, бугун туб мақсад ва моҳиятдан узоқлашиб кетмоқдамиз. Бир-биримизни ноқулайроқ савол билан қийин аҳволга солиб қўйиш асосий ишимизга айланиб қолмоқда, албатта ҳаққоний баҳс-мунозара бўлгани жуда яхши, ўзаро фикр алмашишлар, дўстона суҳбатлар эса ранг баранг ва турфа хил ғоялар билан гўзал.
Лекин қарама-қаршиликларимиз, бир-биримизни пастга тортишга уринишларимиз юқоридагиларнинг тамомила акси бўлмоқда.
Муҳтарам жаноблар,
Аслида фикрга қарши фикр доим мавжуд, гарчи у нотўғри бўлса ҳам.
Шунинг учун келинглар барча иқтидоримизни мамлакатимизнинг кейинги тақдири ҳақида, халқимизнинг фаровон турмуши,илгъор давлатлар тажрибаларини ўзлаштиришга сафарбар этайлик.
Буюк ва донишманд халқимиз азал-азалдан дунё тамаддунига етарлича таъсир кўрсатиб, унга не-не олим-у фузалолар, саркардалар-у фотиҳлар, қолаверса ислом оламини ўз ақли билан ғоятда мунаввар айлаган валий зотларни етказиб берган.
Ҳар ҳолда бугунгидай ноаҳил ва тарқоқ бўлмаган, ўткинчи дунё ҳавасларига, мол-дунёга бугунгидай ўч бўлмаган.
Шу сабаб турли важ-корсонларни четга сурган ҳолда, мустабид режимдан кейинги йилларда халқимизнинг яхлит бир маконда, ягона мафкура остида бирлашиши жараёнларида шу ердаги барчамиз муносиб улуш қўшишимиз ҳақида ўйлайлик бунга ҳозирдан тадорик кўрайлик.
Дўстим Мистер Қалампир, ўша саволни мен берган эдим. Яъни келгусидаги барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз ҳақидаги саволни албатта.
Бу саволга жавобни келтирибсиз яшанг.
Фақат “курашиш эмас” биргаликда ҳаракат қилиш бу саволимиз янглиш тушунилган эди. Энди тўғриланганидан кейин унга жавоб беришга ҳам бурчлисиз Жаҳонгир ака.
ДЎКни давом эттирамиз!
Шу ўринда яна бир эътирозим бор, яъни баҳсларимиз фақат сайтда қолиб кетмоқда Жаҳонгир ака шуни реал ҳаёт билан боғлашда, халқни уйғотишга бошчилик қилишингизга тўғри келмоқда, сиз фаол сиёсатдан йироқдаман деманг фақат, чунки бу сиёсий фаолият эмас шунчаки мувофиқлаштирувчилик холос. Агар кўпроқ бўлса яна яхши. Бу илтимос эмас қатъий талабдир ва сиз уни рад эта олмайсиз.
Яна шуни таъкидламоқчиманки биз ўзимизга хос тарзда демократик йўлни маъқул деб ҳисоблаймиз. Бошқа ҳаракатлар ўз йўлига, барибир чўпонлари йўл бермайди бирлашишга, буни ҳавога совирилган йиллар исботлаб турибди…..
Бу бир Ватанининг келгуси тақдирига лоқайд бўлмаган инсоннинг кўзқарашидир. Саволлар ва таклифлар бўлса марҳамат.
Мен ҳар доимгидек халқимиздаги конформистик руҳни йўқотиш пайидаман…деб толибингиз.
(Жаҳоннома сайтининг изоҳлар бўлимидан).
Filed under: Savol-Javob |
Рустам,ташаккур Сизга.Дангал гапирибсиз.Мен анчадан буён шу гапларни ўйлаб юргандим.Янги платформа тузиш керак.Жиддий ўйлаб,фикр алмашиниш керак.Тажрибали инсонлар йўл кўрсатишади албатта.Шу ишга қанча қувват бўлсада тикишга тайёрман.Чиройли гаплар гапириб вақтингизни олмайман.Пишиб етилган ёшлар кўп,бирлашиш керак.Мақсадни қатъий қўйиш керак.кўрдимки,ўзини миллатнинг намоёндаси ва миллат учун юрибман деган мухолифларни миллат умуман қизиқтирмайди.Биз янги йўналишда кетишимиз керак.нафақат миллат(ўзбек миллати)балким республика ичида яшаётган барча элатлар манфаатини умумлаштириш лозим.тирикчилик ташвишига ўралашиб
бефарқликка ўрганган одамлар мустақил фикрлашни ва уйғонишини истардим. Агар таниш билишларимизнинг бир иккитасини бўлсада турта олсак,бу ютуқ.
Albatta.Mana Jahongir aka maslahat va madad beraman deyaptilar….
Biz tashkillashtiramiz shuni desak qolganlarda ham umid tug’iladi-ku!
Aravadan tushib qoladiganlar emas,balki haqiqiy liderlik qila oladiganlarni menimcha g’arb ham qo’llasa k-k. Jahongir aka mana yagona alternativ kuch yo’q deyishyapti ekan bunga sabab avg’oniston va b. bo’lishi mumkin.2014 Yil kontinentlar (130.000)
chiqarilgach mintaqada toliblar faollashganda biz uchun g’arb o’zi imkoniyat yaratar?
Yana modomiki shu ishga uringan ekanmiz uning mexanizmlarini ham kelishish kerak! Yoki barcha alohida haraka t qilib vaqti kelganda birlashamizmi,
qaysi taktika qulayroq deb o’ylaysiz?
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “Фейсбук” сизнинг маълумотларингизни сотиб пул қиладиган жой, сизни манипуляция қилади, “Однокласники” ФСБ ва СНБнинг контрол маркази-бошқарув жойи. Сизни бошқаришади. Массанжерлар буларнинг асл башараларининг ксериокопияси. Шундай экан бу жойлардан мени тополмайсиз. Энг яхшиси электрон почтамга ёки ушбу сайтимга “просто” ёзишдир.
Узр, нима қиламиз, “шунақа замондан” орқада қолган, консервативман.
Жавоб ўрнида……..
Файсбук жосусми?! Қолганларичи?
Бу дунёда ҳеч бир нарса сир бўлиб қолмайди. Худонинг сон-саноқсиз фаришталари 3Д ўлчамли кинога олиб турибди. Оллоҳ бу дунёда ошкор бўлишини хоҳлаганини, нариги дунёда филмнинг ихтиёрий жойидан қўйиб кўрсатиб исботлаб бера олади. Лекин аксарият алдовларни маҳфийликда сақлайман деганлар, шу дунёнинг ўзидаёқ фош бўлиб қолишади.
Кейинги пайтларда файсбук ва бошқа иштимоий тармоқлар, мижозларнинг маълумотларини сотишда ва махфий хизматларга тақдим этишда айбланмоқда. Мен профессионал-мукаммал дастурчиман. Ушбу тармоқлар, айниқса файсбук қандай қурилганлигини ва ишлашини жуда яхши биламан. Юқоридаги айбловлар буткул нотўғри, дегим келади. Афсус-ки, юз фоиз ҳақиқат. Аслида ижтимоий тармоқларга фақат оммага ошкор қилиниши керак бўлган маълумотларни қўйиш лозим. Мен фақат шунақа нарсаларни қўяман, қўрқайдиган нарсам йўқ, деб ўзингизни ҳотиржам қилишингиз мумкин, лекин бу ҳам нотўғри.
Мен мутахасис сифатида бундай жосуслар нималарга қодирлигини ҳамда улардан қандай эҳтиёткорлик билан фойдаланиш кераклигини ёритиб ўтмоқчиман. Ушбу мақола сичқончани ҳаракатлантиришни эплай оладиган оммага мўлжалланган ва барча учун фойдали деб ҳисоблайман.
Биринчи навбатда Сиз «браузер» деб номланган ойнани очасиз. У HTML ёки унга турдош бўлган тилларда келган кодларни таҳлил қилиб, юкланиши керак бўлган файлларни компьютерингизга кўчириб олади ва кутилган тасвирни ҳосил қилади. Жаваскрипт деб номланган дастурлаш тилидаги кодлар мавжуд бўлса уларни бажаради.
Иккинчидан манзил ёзиладиган сатрга ҳавола(линк, URL)ни киритасиз. Ҳар бир браузерда одатда «куки» деб номланган маълумотлар ҳалтачаси мавжуд бўлади. У созлаш бўлимидан махсус ўчирилмаса, серверга (бу аксарият оммага тушунарли термин, изоҳ сифатида айтиш мумкинки, кирмоқчи бўлган саҳифангиз жойлашган (кучли) компьютер) ўзининг исми шарифини, яъни дастурлаш тили билан айтганда «id»сини жўнатади. Ҳар қандай ижтимоий тармоқ ва почталар унинг келганини текширади ҳамда ўзининг маълумотлар базачида мавжудлигига текширади. Агар аввал кириб, «ЧИҚИШ» тугмасини босмасдан кетган бўлсангиз, «жосус» биладики, сиз қайтиб келдингиз ва таҳаллус ёки почта билан калит сўзини қайта киритишга ҳожат йўқ. «Куки»ни сақлаш муддати одатда ўттиз кун бўлади, лекин уни дастурчи ўзи истаганча белгилаши мумкин. Демак, калит сўзи (пароль) билан кириладиган ҳамма жойдан иш тугагандан сўнг «ЧИҚИШ»ни босиб кетиш тавсия этилади.
«Куки» юборган маълумот бўйича кимлигингизни аниқлай олмаган жосус қайтадан тизимга киришингизни талаб қилади. Бу қуйидаги ҳолатлардан бирида бўлиши мумкин. Тизимга биринчи бор кираётганингизда, юқорида айтилгандай «ЧИҚИШ»ни босиб кетган бўлсангиз, бошқа броузер (ёки компьютер)дан кираётган бўлсангиз ёки броузернинг «КЭШ», яъни шартли хотирасини тозалаб юборган бўлсангиз.
Учинчидан, сервер ҳар бир ўзига боғланган браузер учун ундан олган маълумот ҳалтачасининг бош бўғинидаги маълумотларга қараб махсус «сессия» деб номлашмиш оқим очади. Жосуслар сизнинг махсус рақамингизни ўша ерда сақлайди. Тажрибасиз дастурчилар сессияда жуда кўп ортиқча ва айнан жосусларни қизиқтирадиган маълумотларни сақлашини ўзим гувоҳи бўлганман. Файсбук сингари «мутахасис»лар учун сессиядан маълумот ўғирлаш, бизни тил билан айтганда, ҳамирдан қил суғургандай.
Ва ниҳоят, асосий тўртинчиси, маълумотни олиш ва юбориш. Қандай саҳифаларни очдингиз, нима маълумот ёзиб қолдирдингиз, ҳаммаси саҳифа қайта очилганда, яъни сиз кутган нарса браузерда кўринган пайтда унда файсбук ёки бошқа жосуснинг «Менга ёқди» ёки «Бошқаларга илиниш» каби майдончаси мавжуд бўлса; тамом. Бу ҳудди ким биландир гаплашаётганингизда бошқаси жимгина пойлаб тургандай гап. Қайси ҳаволани очдингиз ва нима ёзиб жўнатдингиз ёки сизга нима ёзув келди, ҳаммасини жосус билиб турибди ва ўзининг маълумотлар базасига кўчириб ётибди.
Одам Ато ва Момо Ҳафони Худонинг ўзи яратиб тарбия берган. Қолган ҳамма бандалар қайсидир соҳада олдин ўтганлардан нимадир ўрганган. Файсбук ҳам жосусликни баъзилар ишончлироқ деб ҳисоблайдиган ПОЧТА хизматларидан ўрнак олиб қилмоқда. Ҳали одноклассники оммалашмадан МАИЛ.РУ ўз аъзоларининг почтасидаги маълумотларни нафақат маҳфий хизматларга, балки пул тўлайдиган бошқа реклама ташкилотларига ҳам сотишар эди. ЯНДЕКС ҳам ундай қолишмасди. Ҳозир даҳлсизликни таъминланиш даражаси сусайган бўлса борки, кучайгани йўқ. Ҳуллас, мижозларига содиқ почталардан бири GMAIL деб ҳисоблайман. Албатта бошқаларга нисбатан. Файсбукка аъзо бўлиш учун ижтимоий тармоқларга атаб қўйган МАИЛдаги почтамни ёзсам, Файсбук мени алдамоқчи бўлди, эмишки калит сўзини ёзсам МАИЛ-АГЕНТдаги дўстларимни топиб берар эканда, аммо калитсўзимни эслаб қолмас экан!!! Менимча бунга ишонадиганлар бўлса керакки, ҳали ҳам янги аъзо бўлиш учун шундай таклиф қиляпти. Мажбур бўлдим GMAILдаги почтам билан аъзо бўлишга.
Билиб қўйингки, ҳамма калитсўз билан кирадиган тизимлар шундай имкониятга эга. Хоҳ у ижтимоий тармоқ бўлсин, хоҳ почта бўлсин, хоҳ сайт ятратадиган WORDPRESS сингари муҳитча бўлсин. Ҳўш, калитсўз киритилмайдиганлари бундай имконияти йўқми?! Бор, фақат улар шахси ноаниқ гумондорни излаётган детективлардай самарасиз ишлайди.
Қандай қилиб бу изқуварлардан қутилиш мумкин, деган савол туғилади. Бунинг учун улар қандай ишлашини аниқ билиш лозим. Яна бироз вақтингизни аяамай ўқишни давом эттирсангиз, жуда фойдали маълумотга эга бўласиз.
Сиз ижтимоий тармоққами, почтагами, сайтни таҳрирлашгани ёки шунга ўхшаш «жосус хизмати»дан фойдаланишга кирганингизда, Бу – СИЗ эканлигингизни билади ва қилаётган ишларингизни кузатиб, вақт бўйича ўз базасига ёзиб боради. Бу ерда сиз билан бошқа сайт орасидаги боғланишни билиш учун юқорида айтилган сессия номланишидан фойдаланади. Масалан, Сиз битта браузерда бир ойнача очиб файсбукка, яна бир ойнача очиб электрон пулингизни бошқа ҳисобга ўтказадиган сайтга кирдингиз. Бунда иккала ойнадаги сессия номланиши бир хил бўлади. Пулингизни юборариш учун таҳаллус ва калитсўз териб кирган саҳифангизда файсбукнинг «Менга ёқди»си турган бўлса, у ушбу саҳифадан кетаётган ҳамда қайтаётган маълумотлардан ўзига нусҳа олиб қолади. Худо кўрсатмасин миллиардер Марк Цукерберг (ёки унинг ҳамтовоқлари) сизнинг озгина пулингизга зориқиб қолса, бош-кўзимдан садақа дейишдан бошқа чорангиз қолмайди. Буни қандай исботлайсиз? ҳеч қандай, дастурчилар файлни бир сонияда алмаштириб қўйишади. Бошқа дастурчилар билганни Марк Цукерберг билмаса Гарвардда ўқиб юрармиди?!
А-ҳа, билдим! Жосус хизматидан фойдаланиб бўлибоқ «ЧИҚИШ» тугмасини босаман, кейин бемалол ишлайвераман. Ҳа-ҳа, қадимги оқ-қора телевизорнинг овозини ўчириб, рангини тўла қорайтириб қўйган билан баробар. Браузер барибир «куки»да маълумотларни жўнатиб ётибди. Сиз ОНЛАЙН (бу сўз таржимага мухтож эмас) бўлмасангиз ҳам сизни кузатиш давом этяпти. Ҳозир кўпчилик кино кўравериб, билиб қолганки ўчирилган телефондан ҳам унинг қаерда ва нималар эшитаётганини аниқласа бўлади… Ухххх! Унда нима қилиш керак, баъзиларга ўхшаб замон технологиясидан фойдаланмасдан, воз кечиш керакми?! Ҳожати йўқ, компьютерингизга камида икки хил браузер қўйиб олинг. Маслаҳат бераман: ОПЕРА, МОЗИЛЛА, САФАРИ, ХРОМ. (Афсуски, браузерларнинг отаси НЕТСКАЙП машхур Стив Жобсдан ҳам аввалроқ ўлиб кетган эди.) Битта браузерни фақат файсбукка (ёки унга ўхшашларга) кириш учун фойдаланинг. Мен юрорида айтганимдай Сизнинг компьютерингизда браузер фақат Жаваскриптни ишлатади, у эса браузер бермайдиган ахборотларни ололмайди, яъни компьютерингиздаги бошқа (Word, Excel, кино-қўшиқ, … ) файллар (ушбу) хатардан ҳоли. Интернет Эксплорер учун жавоб бера олмайман. Виндоусдан фойдаланадиганлар (аслида ўзлари аҳмоқ) эхтиёт бўлишсинким, бошқа браузерлардан фарқли ўлароқ операцион тизимга имкон йўли оча олади. Бил Гейс «Паркинсон» ҳасталигига дучор бўлгандан сўнг ўзи асос солган Майкрософтга энди жосуслик қилманглар, деб айтганлигига ишонмайман. Айтган бўлса ҳам, директорликдан кетган одамга улар бўйсунади ва миллиярдлаб сенцасион маълумотларни билиш имкониятидан воз кечади деб ҳисобламайман.
Сиз қўлингиздан келадиган ҳамма ишни қилавермайсизку, бу қадар пессимист бўлманг, ҳамма тизимлар ҳам файсбук сингари жосуслик қила олгани билан, қилишавермайди.
Раҳмат мазмунли жавобингиз учун.
Лекин ўзингиз ҳам айтганингиздек, оддий одам, компютерни унча билмайдиган киши бундай тармоқларнинг қулига айланади.
Шавкат Муҳаммадга жавобимда ҳазил ва киноя бор эди. Ҳар ҳолда комютерни унча-бунча тушунаман. Камина вебсайт яратган 1998 йилда ҳали хорижга чиққан ўзбеклар бу соҳани мўъжиза деб қарашарди.Шундан хулоса қилсангиз бўлади.
Энди бу тармоқлар ортидаги ҳақиқат эса аста-секин ўртага чиқмоқда. АҚШ ҳукумати Googleни одамларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаганликда айблаганидан хабарингиз бўлса керак. Куни кеча Google ҳукуматга 22.5 миллион доллар жарима тўлашга рози бўлди.(The Federal Trade Commission (FTC) and Google are reportedly close to agreeing on a $22.5 million settlement stemming from charges that the search engine giant bypassed the security settings in Apple’s Safari browser).
Албатта оддий бир мардикор учун бунинг аҳамияти йўқ. Аммо муҳим ҳужжатлар билан ишлайдиган, ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлашга мажбур ва шахсий маълумотларини компютерида сақлайдиган одамлар эҳтиёт чораларини кўришлари керак.Буни яхшилаб тушинтириб берганингиз,ўйлайманки кўпчиликка наф.Омон бўлинг…
Гап й у к! зур чикибди бахсдан хам яхши чикипти…Бараккалллло!!! давоми бордур…