Ўзгармаган мавзулар

temurbek2БОШ ҚОНИМИЗ ТОЗАМИ?

Халқнинг бир қисмини алдаш мумкин, яна бир қисмини доим алдаш мумкин, халқнинг ҳаммасини вақтинча алдаш мумкин, лекин бутун халқни ҳамма вақт алдаш мумкин эмас, деганди Америка президентларидан бири. Чунки ғарбда мамлакатни идора қилишга даъвогар шахсларнинг «етти кўрпасини» ағдариб кўрадилар.

Шахснинг ҳалоллиги, ростгўйлиги, диёнатли, иймонли, инсофли, ақл-идрокли ва саломат бўлишига аҳамият берилади. Америкада сайловлар даврида Кеннеди ёшлигида қимор ўйнагани, Буш қандайдир ҳужжатли фильмни хавфсизлик идорасига сотгани, Клинтон гўзал бир хонимга кўнгил қўйгани каби ҳолатлар ҳам сув бетига қалқиб чиққан. Чунки Америка халқи фермага мудир эмас, мамлакатга раҳбар, агар мамлакат вужуд бўлса вужудга бош, агар мамлакат бош бўлса, бошга қудрат исташади. Шу боис хам Туркияда олий раҳбарни Бошқон дейишади. Америкаликлар Бошқон сайлашаётганини билишади.

Шўролар даврида эса шахснинг ҳужжатлари «тоза» бўлса бас эди. Ҳар қандай ифлослик булғаган ҳужжатни жарақ-жарақ пул бир пастда тозаларди. У пайтда шахснинг партияга садоқати, халққа қўрқмай ёлғон сўзлай олиш қобилияти устун ўрин эгалларди. Хўш, бугун нега биз мустақил мамлакатда яшаб Ленин чизиб берган йўлдан бир қадам ҳам чиқа олмаяпмиз? Нега бошқонимиз ҳақида билишни истамаймиз. Continue reading