Мустақиллик қаҳрамонлари

toyibaТОЙИБА ТЎЛАГАНОВА

Танишув

Иқтисод фанлари кандидати Толиба Тўлагановани илк марта 1990 йилнинг 24 март куни кўрдим. Биз сессия оралиғида тузилажак комиссиялар масаласини муҳокама қилаётган эдик.

Эшик тақиллаб, бир жувон кириб келди ва майин овозда:

-Менинг номим Тойиба Тўлаганова, мени ҳуқуқ комиссиясига ёзишган экан, сизларга ўтсам бўладими?-деди.

Ошкоралик комиссиясига раҳбар бўлган Эркин Воҳидов:

-Бу масалани Ислом ака билан маслаҳат қилишимиз керак. Ўзимизча қарор беролмаймиз,-деб жавоб қилди.

Бироз баҳс бўлди. У пайтда кимдандир сўраш керак, деган гапларга қулоқ соладиган замон эмас эди. Тойибани мажлисимизга даъват этдик ва ўша куни сессияда у Қонунчилик комиссияси таркибидан чиқиб, бизга қўшилди. Ҳатто комиссиямизнинг котиблигига сайланди.

Кўп ўтмай комиссиялар “қўмиталар” деб атала бошланди ва раҳбарлари Олий Кенгашда доимий ишлайдиган бўлдилар.

Ислом Каримов ҳам, бошқалар ҳам Тойибанинг жасоратини биринчи сессиядаёқ ҳис этдилар. Кимнингдир бутун вужуди зириллади, кимлардадир умид уйғонди. Continue reading