Андижон-2013

andijonҲечдан кўра кеч

Фейсбук(Facebook)да ҚОНЛИ АНДИЖОН”  гуруҳининг  саҳифаси очилди.

Бу саҳифани очган Мистер Қалампир номи билан ижод қиладиган ҳормас-толмас йигит Андижонда ўлдирилганларнинг рўйхатини тузишга чақирмоқда.

Тўққиз йилдан бери қилинмаган иш ниҳоят амалга ошса, катта жиноятнинг далили ҳозирланган бўлади.

Бугунга қадар ҳукумат томонидан 187 кишининг исми-шарифи келтирилмоқда, андижонлик фаоллар яна 87 кишининг рўйхатини тузишган.

Аммо Андижон воқеалари ҳақида гапирганлар бу жуда оз рақам эканлигини айтишади.

Шундай экан, Фейсбукдаги бу саҳифага ҳар ким билганлари, таниганларидан сўраб-суриштирганларининг исм-шарифларини ёзиб борса, бу нафақат савоб ишга бош қўшиш,  балки ҳақиқатни тиклашда иштирок этиш бўлади.

Leave a comment