Ўзгармаган мавзулар

iakvaqubghin2Хотира куни

САВОЛ: 9 май. Сиз бу кунни фашизм устидан қозонилган ғалаба куни деб биласизми ёки 1999 йилда эълон қилинган “Хотира ва қадрлаш куни”-ми? (Муаррих).

ЖАВОБ׃ Менимча иккинчи жаҳон уруши фашизмнинг фашизм билан тўқнашувидир. Бу Ҳитлер қиёфасидаги олмон фашизми билан Сталин бошқарувидаги славян фашизмининг ўзаро урушига дунёнинг жуда кўп мамлакатлари турли сабаблар, манфаатлар, янглишиш ва мажбур қолиш туфайли қўшилганлар.

Жумладан, Ўзбекистон ҳам СССРнинг мустамлакаси, зулмнинг қурбони сифатида қатнашган ва жуда катта талофотлар берган.

Бу уруш фашизмни тугатмади, балки рус-славян фашизми янада кучайди ва бугунга қадар давом этмоқда. Шунинг учун бу байрам қилинадиган кун эмас.

Аксинча бегуноҳ кетганлар, алданганлар, зулм ва қатағон қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонланиши мумкин.

Ҳар бир халқнинг ўз тарихидаги қора кунлар, қатағон ва қатлиомларни хотирлайдиган сана бўлади.

Модомики, Ўзбекистонда бу кун Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган экан, демак, шу куни Сталин зулми даврида ҳалок бўлганлар билан бирга Каримов режимининг қурбонлари ҳам, хусусан 2005 йил 13 майда Андижонда отиб ўлдирилган бегуноҳ инсонлар ҳам хотирланиши керак.

Жаҳонгир Муҳаммад

2007  йил. “Ҳайқириқ” китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: