САВОЛ: Сиз бир жавобда Нурилла Остоновни мақтагансиз. Унинг ёзганларини топиб ўқидим. У ҳам билдирмай ҳукуматга топинаётган хашаки журналистга ўхшади. Наҳотки унинг икир-чикирлардан бошқа нарсани ёзмаётганини кўрмасангиз? (Алишер).
ЖАВОБ: Икир-чикирлардан қурилган ҳукуматни икир-чикирлар йиқитади.
Ислом Каримовнинг адолатсизликка асосланган режимига қарши бош кўтарганлар орасида Миллий Университетнинг Журналистика факультети собиқ талабалари анчагина. Шу боис ҳам режим вақти-вақти билан бу даргоҳ бошида қилич ўйнатиб туради.
Нурилла Остонов билан бирга ана шу қутлуғ даргоҳда ўқиганмиз. Талантли йигит.
Ўзбекистон телевидениесида раҳбар бўлганимда у телевидениенинг Самарқанд вилоят бўйича мухбири эди. Бир куни ногирон оиланинг сансалорликка учрагани ҳақида икки дақиқалик “қалампирмунчоқ” танқидий репортаж ҳозирлаганди. Материални дарҳол эфирга қўйдик. Кўп ўтмай Каримов телефон қилди: Continue reading
Filed under: Savol-Javob | Tagged: Nurilla Ostonov | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.