Жаҳонгир Муҳаммад׃ Фикр ирмоқлари (4)

ДИКТАТУРА ҲАҚИДА

*Ҳар кимнинг феълида диктаторлик бор. Аммо бирида у ғолиб, бирида бу ғолиб.

*Диктатура қуртлаган овқат. Кўнгли тортганлар ейди.

*Диктатор қуртбоши. Кўнгли истаганлар бўйсунади.

*Қамоқ –диктаторнинг нажот қалъаси.

*Тахт-ҳожатхона. Диктаторлар эса ичкетмага йўлиққанлардир.

*Ҳукумат диктаторнинг хотини, истаганда истаганидай муомала қилади.

*Одамалар диктаторнинг ўгай болалари. Улар диктаторнинг ўз болалари учун ишлайдилар.

*Қўлингдан келса, зулматни ёритиш учун шам ёқ. Агар қўлинган келмаса ёнган шамларни ўчирма. Бу ҳам шам ёқиш билан баробар.

*Диктатор овчи, сени отиб олишга ҳаракат қилади, сотиб олишга ҳаракат қилади. Қўлига тушдингми, қозонида қайнайсан.

*Зулм вақтинчадир, аммо “мероси” абадий.

*Кечаги болалар бугунги нолалардан бехабар,
Бугунги болалар кечаги лолалардан бехабар.

*Худойим, нега доим золимнинг ёнидасан?!

*Асрлардир шоҳларга қул бўлган адиблар номи билан тўлган тарихдан шоҳларга қул бўлмаган адиблар номи ҳам ўрин олмагунча дунёнинг мувозанати ўзига қайтмайди.

*Шунча топиндинг унга, охирида барибир қадрингга етмадику!

*Ҳаммамиз ақлли, лекин тахтда ўтирган битта ақлсизга кучимиз етмайди.

%d bloggers like this: