Дилдаги гаплар

Umr yo'ldoshim bilan Istanbulda. 2013 yil. Dekabr.

Umr yo’ldoshim bilan Istanbulda. 2013 yil. Dekabr.

Умид Сизни янги йўлларга, янги йилларга бошласин!

Мана яна бир йил ўтиб кетди.
Орзулар, ниятларимиз ортидан қувиб юрибмиз. Оиламиз учун бу йил яхши келди. Жуда кўп яқинларимиз билан дийдорлашиш насиб этди. Тангри таоллога ёққан томонларимиз бор эканми ажрини кўрдик. Шукур!

Бизга ҳамният бўлган, яхши кунларимиз, байрамларимиз, тўйларимизда бизни қутлаган, қувончимиздан қувонган барча дўстларга, қора кўзлар, ширин сўзлар соҳибларига оиламиз номидан, чин қалбдан миннатдорчилик билдирамиз. Сизларнинг ҳам яхши кунларингизда яхши гаплар айтиш насиб этсин бизга!

Биз ватандан олисда эмин-эркинмиз.
Лекин Ўзбекистонда ҳали эркинлик йўқ!
Ҳали ҳам зулм тахтни ишғол этган!
Султонлар роҳатда…
Миллат азобда…
Шоҳнинг дилларида ҳамон ёлғон дарахтлари ўсмоқда!
Ростнинг бўйи каллакланган, кесилган…
Элнинг қозонида ёвғон қайнамоқда!
Рисқнинг йўли бекилган…
Болакайнинг бармоқларини чаноқлар тилган…
Ёшларнинг умри элчихоналар ёнида…
Мардикорлик кўчаларида тўкилган!
Бошларнинг ақлдори чопилган,
Ақлсизроғи эшакка тескари минган.
Кимдир йиғламоқда гирён-гирён,
Кимдир ўғирликдан боши чиқмайди.
Дунёнинг кўзлари кўр бўлган…
Ўтмиш ўлган, келажак чала жон!
Бу фақат бу  йилга хос эмас.
Балки ўзбек учун кейинги ўн йилликларнинг бўёқлари бу.
Рангсиз бўёқлар…
Нега рангсиз?
Чунки қора рангдан безиб кетдик деганлар кўпайди.
Истасангиз қизил рангга бўянг бу йилларни худди ҳар йилга битта ном берган каби!
Фарқи йўқ! Ранглар ҳам ўзгартира олмас бу йилларни, бу йўлларни!
Фақат умид қайта қурар бу йўлларни.
Сизни умид тарк этмасин, умид Сизни янги йўлларга бошласин! Янги йилларга бошласин!
Саодат салтанати – эркинлик шамоли кўксингизда тахт солсин!

Янги йил ҳар бир инсонининг яхши ниятини рўёбга чиқарсин!

Жаҳонгир Маматов.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: