Posted on July 2, 2012 by Jahongir Muhammad
ЖЎМРАК ва ЖАМИЯТ
АҚШда ўз уйинг бўлмаса бир ташвиш, ҳар ой катта миқдорда ижара тўлайсан. Ўз уйинг бўлса, яна бир ташвиш. Банкдан олинган қарзни тўлайсан. Бир-икки ой тўламасанг, уйингдан ажраласан. Тўлаган тақдирингда ҳам ташвишлар битмайди. Йиллар ўтавериши билан эса ташвишлар ортаверади.
Уйимиз янги. Бугунга қадар муаммо чиқмаган эди. Аммо энди баъзи кичик ташвишлар чиқмоқда. Масалан, яқинда ҳаммомхонадаги қўл ювадиган жўмракнинг остидан сув оқа бошлади. Ишхонамиздаги бир жувоннинг гапини эсладим׃
-Бундай ишларга мен пул бермайман. Дўконда жуда арзон туради, оламан, ўрнатаман, усталар эса ўн баравар қилиб олишади,-деганди у. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | 11 Comments »
Posted on July 1, 2012 by Jahongir Muhammad
“ДОНО” ГАСТЕРАБАЙТАР-ЎЗ УЙИГА ҚАЙТАР
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Менинг эски бир қадрдон- дўстим бор эди. Шунчалик профессионалки!
Ўзбекистонда 2 та университетда таълим олган… Аниқроқ айтадиган бўлсак, ” ….” номзодлигига даъвогар эди бечора.
Ҳозирда минг афсуски, Россияда профессионал “ГАСТЕРБАЙТЕР”!
Баъзан телефонда уни шундай атасам бироз хафа бўлади. Нима эмиш уни фақатгина “ГАСТЕРАБАЙТАР” деб аташ мумкин экан. Шу дўстим ишлаётган жойида хўжайинининг нетбукини ижара олиб менга бир мактуб йўллабди.
Унинг мактубини ҳеч бир ўзгартиришсиз Сизга юбормоқдаман. Мр. Қалампир.
————————–
кандай? ишла ОКми? эшитдингми янгиликларни? Continue reading →
Filed under: Muxlislar | 1 Comment »