Савол-Жавоб

Ўзбекистонми, Туркистон?

САВОЛ׃ Ассалому алайкум Жаҳонгир ака, сизнинг ёзганларингизни 3 йилдан буён мунтазам ўқиб боришга ҳаракат қиламан, фикрларингизни ҳурмат қиламан. Биз ҳозирги Ўзбекистон ёшлари Каримов тизимида кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб, бутунлай нотўғри дунёқараш билан тарбияланаётганимизни сизнинг мақола ва китобларингизни ўқиб тушунганман. Ҳаттоки биринчи марта ИАК романингизни ўқиганимда кўзларимдан ёш қуйилган. Ноҳотки бизлар қарийб доҳийга чиқараёзган, 28 миллион халқни бошқараётган одам жиноятчи мафия бошлиғи бўлса!
Мени энг қувонтирган нарса сиз ёзган инглизча-ўзбекча луғат бўлди. Чунки бундай мукаммал луғат ҳали ўзбек тили тарихида бўлмаган. Ҳозирги вақтда интернетда GOOGLE да кўплаб тилларда онлайн таржимонлар бор. Туркий тиллардан бўлган турк ва озарбойжон тилида ҳам ҳам бор. Чунки ҳозирда асосий ўзбекларнинг ушбу китобни сотиб олишга имконияти йўқ. Имконияти бўлганлар ҳам Ўзбекистонда сотиб олишолмайди. Чунки муаллиф сиз бўлганингиз учун тақиқ қўйилиши турган гап. Бизлар инглиз тилини ўрганишимиз учун рус тилидаги луғатлардан фойдаланишимизга тўғри келмоқда.
Менинг сизга айтмоқчи бўлган саволларим:
1. Ёзган инглизча-ўзбекча луғатингизни интернетга киритиш бўйича ҳам режаларингиз борми? Бўлса буни қачонга режа қилмоқдасиз?

2. Ҳозирги вақтда бизлар ўзбек (туркий) адабий тилининг асосчилари деб билган Навоий ва Бобурларни википедияда инглиз, немис ва бошқа тилларда мўғуллар деб ёзишмоқда. Улар ижод қилган тилни эса чиғатой тили деб айтилмоқда. Навоий ва Бобурларнинг ҳозирда биз айтаётган ўзбек деган миллатга мансуб бўлишганликларини ўзлари ҳам билишмаганлиги ҳаммамизга аён. Лекин чиғатой тили дейилишига фикрингизни билмоқчи эдим. Аслида шундай номдаги тил тарихша бўлганми?

3. Ўзбекистон номини Каримовдан кейин (балки яна бир икки коммунистлар алмашар) Туркистон деб алмаштириш мумкинми? Ҳеч бўлмаганда Голландияни Нидерландия деб икки ном билан атагандай Ўзбекистон ва Туркистон деб атай бошласа. Бўлган тақдирда буни Ўзбекистон халқи ва жаҳон ҳамжамияти қандай қабул қилиши мумкин деб ўйлайсиз?

Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Ҳурмат билан, Алижон.

ЖАВОБ׃Агар ёзганларимдан нимадир Сизга маъқул келган бўлса, бахтиёрман.
Саволларингизга келсак׃
1.Инглизча-Ўзбекча мукаммаллашган луғатнинг интернет варианти устида ҳам ишлаяпмиз. Ҳозир уни Киндлга юклаш мумкин ҳолга келтирдик. Келажакда, табиийки, интернетда ҳам бўлади. Бу вақт, меҳнат ва сармоя талаб қиладиган иш ва буни қилаяпмиз.
2.Дунё тарихини қайта ёзиб бўлмайди, аммо тузатиб бориш мумкин. Ҳали ҳам Ибн Сино, Берунуй, Хоразмий…ларни араб олимлари деб ёзишмоқда. Навоий ва Бобурларни “мўғул” дейишда давом қилишади. Чунки улар ўзбек ҳам эмас. Бизнинг айтганимиз билан улар ўзбекка айланиб қолишмайди. Улар туркдирлар ва биз қачон ўзимининг туркий қавм эканлигимизни англаб етсак, ўшанда уларнинг меъросига даъвогарлик қилишимиз мумкин.
Ҳа, улар ёзган тил катта тарихга “Чиғатой тили” номи билан кирган. Бу “Чиғатой улуси” дейилган жуғрофий ном билан боғлиқдир.
Бундан кейин ҳам Ғарбда Чиғатой тили деб ёзишади ва ўша давр одамларини “мўғуллар” деб аташда давом қилишади. Икки йил олдин буни тузатиш кераклиги ҳақида америкалик олим Ф.Стар катта мақола ёзганди.Бу бошланиши деб ўйлаган эдим. Лекин ҳеч ким давом эттирмади. Олимлар тарих масаласида жуда консерватив бўлишади.Улар кечаги кунни тузатиш мумкин эмас, деб ўйлайдилар ва олдинга қараб кетаверадилар. Биз эса бу ерда тарафмиз. Демак, Ўзбекистонда бу масалада Ғарб олимлари иштирокида фундаментал ишлар қилиниб, дунё миқёсига олиб чиқиш керак.
3.1990 йилларда Ўзбекистон номини Туркистон номи билан алмаштириш учун таклифлар бўлганди.Лекин кўпчилик буни қўлламаганди. Мен ҳам шахсан Туркистон номи тарафдори эдим. Балки келгусида бу амалга ошар. Лекин бугунги режимларнинг “ўзбекчилик”, “қирғизчилик”, “қозоқчилик” ва бошқа “…чилик,…чилик” сиёсатлари давом этса, биз миллатчилик бандига айланиб қоламиз.
Бугунги шароитда бу нарса мутлоқ амалга ошмайдиган бўлиб кўринмоқда. Аммо келажакни ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди.

ЖМ.

2 Responses

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака, жавобларингиз учун катта раҳмат!
    ИАК романингизда Каримовнинг миллати тожик деб ёзгансиз. Албатта агар давлат, миллат ва халқ учун қайғурадиган бўлса президент булиш учун миллатнинг аҳамияти йўқ. Лекин centrasia.ru сайтидаги мақолада келтирилишича http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1120140000 Каримовнинг миллати яҳудий дейилган. Унинг ўгай отаси Абдуғани Каримов қамалган бўлишига қарамасдан асл ота уруғи яҳудийларнинг қўллаб қувватлаши натижасида советлар даврида биринчи секретар даражасигача кўтарилган. Ҳозирги пайтда ҳам Ўзбекистондаги энг муҳим лавозимларни яҳудийлар эгаллаган ва улар Каримовни доим қўллаб қувватлайдилар. Ўзбекистоннинг олтин ва бошқа бойликларини Исроил ва АҚШ банкларига ташимоқда деб ёзилади. Агар Ўзбекистондаги аҳвол хақиқатдан ҳам ушбу мақолада келтирилгандаги каби бўлса, демак аҳволимиз янада ёмонроқ бўлиши мумкин деб ўйлайман. Зеро буларни қўллаб қувватлайдиган Исроил ва АҚШ давлати турибди. Шу мақолага муносабатингизни билмоқчи эдим. Ҳурмат билан Алижон

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: