Жаҳонгир Муҳаммад:Фикр ирмоқлари (1)


*Мақтов – асалга буланган заҳардир. Афсуски асалхўрлармиз!

*Хоинларни улуғлаган халқнинг косаси оқармайди.

*Баъзи фикрлар ҳажатхонада туғилади, эгасига лаззат бериши мумкин, лекин атрофдагиларнинг кўнглини айнитади.

*Ҳаммомда туғилган фикр тозароқдир, чунки эгаси истаса истамаса уни чўмилтириб олади.

*Ўзини ислоҳ қила олмаган одам бошқаларни ислоҳ қилмоқчи бўлади.

*Тентакдан тентак туғилади деган гап йўқ. Балки тентакдан тентаклик қолади деган гап бор.

*Одамлар Худодан қўрқмайдилар, чунки Худони кечирувчан деб биладилар. Ҳамма гап мана шунда!

*Одам пайдо бўлгандан бери кўп нарса ўзгарди, аммо одам ўзгармади, ўша хасис, ўша манфаатчи ва ўша золим…

*Oдамларнинг ҳаммаси ҳеч қачон бирлашмайди, йўқ, хато қилдим, бирлашади-Қиёмат куни.

*Ҳали мен тирикман, нега гўримни тепкилайсан?

%d bloggers like this: