якуний 2-қисм
МАХСУС СОН: ПРЕЗИДЕНТ Ш.МИРЗИЁЕВНИНГ БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 72-СЕССИЯСИДАГИ МАЪРУЗАСИГА ДОИР СИЁСИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИЙ ДАСТУР (якуний 2-қисм)
(эшиттириш)
Ziyo Nur
28.09.2017
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юзасидан бир қатор хориждаги экспертлар билан 24 сентябрь, якшанба оқшомида суҳбатлашганмиз.
Президент маърузасида тилга олинган асосий масалаларни соҳа мутахассислари иштирокида сиёсий-иқтисодий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилганмиз.
Мазкур эшиттиришимизнинг 1-қисмини Ziyo Nur студиясининг Youtube канали орқали: https://www.youtube.com/watch… манзилда тинглашингиз мумкин.
Қуйида эса, дастуримизнинг якуний 2-қисмини тинглайсиз.
Эслатиб ўтамиз, дастуримизда:
АҚШдан Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ Халқ депутати, таниқли журналист ва адиб Жаҳонгир Муҳаммад;
Қозоғистондан Ўзбекистон Молия вазирлигининг собиқ ходими, Остонадаги Евроосиё миллий университети доценти, профессор Сапарбой Жубаев;
Франциядан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева;
Швециядан таниқли диний соҳа мутахассиси, ҳадис фанлари доктори Муҳиддин Ширинов;
Афғонистондан таниқли жамоат арбоби, журналист ва адиб Олим Кўҳкан;
Франциядан мустақил тадқиқотчи, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов;
Қирғизистондан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари, юрист Иззатилло Раҳматуллаевлар иштирок этганлар.
Дастуримиз бошланишидан олдин Президент Мирзиёевнинг Нью-Йорк сафари ва БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишини матбуотда кенг ёритган “Америка овози” журналисти Навбаҳор Имамова билан ҳам суҳбатлашганмиз. Навбаҳор Имамова ўзининг шахсий кузатувларини биз билан ўртоқлашган.
Дастурни Норвегиядан камина Улуғбек Бакиров олиб бордим.
********
Дастур давомийлиги: 73 дақиқа 46 сония.
Ziyo NUR студияси маҳсулоти.
Муаллифлик ва бошқа ҳуқуқлар Ziyo NUR студиясига тегишли.
Муаллиф ва суҳбатдош: Улуғбек Бакиров (Норвегия)
Техник муҳаррир ва монтажчи: Зиё Нур (Ҳолландия)
E-mail: ubakirov@gmail.com
(Изоҳ: Видео сифатини “480p” га мосласангиз, тасвирлар янада тиниқлашади)