Мирзиёев билан учрашув: айтилмай қолган гаплар
BBC O’zbek хизматининг навбатдаги OK LIVE жонли дастури Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафарига бағишланди. Нью-Йоркда Президент Мирзиёев АҚШда яшаб фаолият юритаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан учрашди. Ушбу мулоқот мамлакат ичкарисида ҳам, четда ҳам жуда илиқ қарши олинди. Аммо, шу билан бирга, айтилмай қолган гаплар ҳам бўлди. Улар қайсилар эди? BBC O’zbekнинг OK LIVE жонли мулоқоти иштирокчилари -“Америка овози” мухбири Навбаҳор Имамова, Ўзбекистон парламентининг собиқ аъзоси Жаҳонгир Муҳаммад ва ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов ана шу ҳақда суҳбатлашдилар. Дастур бошловчиси Шодиёр Сайф.
Filed under: BBC, VIDEO | Tagged: Jahongir Mamatov |