TUG’YON радиоси

Бобур Маликов -Жаҳонгир Муҳаммад: Каримовга ҳар нарса бўлиши мумкин (1-қисм)

31.08.2016

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси илк бора мамлакат Президентининг соғлиги ҳақида расмий хабар берди. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик талаб этилади”, дейилган ҳукумат хабарининг ўзгартирилган ва 29 августда эълон қилинган матнида.

Шундан кейин Президентнинг кичик қизи Лола Тиллаева-Каримова отасининг инсультга чалингани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқатди.

29 августда эса, Ислом Каримовнинг вафот этганлиги ҳақида норсамий хабарлар кенг тарқалиб кетди. Ўтган уч кун давомида Президент Каримовнинг соғлиги қандай эканлиги ва у айнан ҳозирда қаерда сақланаётганлиги ҳақидаги маълумотлар очиқланмай келинмоқда.

Ўзбекистон Мустақилигининг 25 йиллиги ўтиши кутилаётган Тошкентдаги тантаналар қолдирилди.

“Озодлик” радиосининг 31 августда ёинлаган хабарига кўра, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва парламент палаталари вакиллари 31 август куни эрталаб Тошкентдаги Мустақиллик майдонидаги “Мустақиллик ва Эзгулик” монументига гул қўйиш маросимида қатнашди. Айни пайтда Тошкентнинг Алишер Навоий боғида ўтказилиши режалаштирилган расмий тантаналар ҳам 1 сентябрь кунига белгиланган мушакбозлик ҳам қолдирилган. Ҳамда шу кунги ҳабарда айтилишича, 31 август оқшомида “Ўзбекистон” телеканалининг рус тилидаги “Ахборот” информацион дастурида Ислом Каримовнинг мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига табриги ўқиб эшиттирилди.
Табрикномани ўқиган телевидение диктори президентнинг саломатлигига оид маълумот бермади.

Ислом Каримовнинг соғлиги ҳақидаги шу ва шу каби расмий ҳамда норасмий хабарлар ортидан бугун биз Каримов билан Мустақилликнинг дастлабки йилларида бирга ишлаган, уни яқиндан билган ўзбек арбоблари билан суҳбатлашдик.

Ўзбекистон Олий судининг собиқ раиси, Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Йўлдош Охунбобевнинг набираси, собиқ Адлия вазири, мустақил Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Бобур Маликов ҳамда ўзбек адиби, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ Халқ депутати, парламентдаги “Ошкоралик қўмитаси”нинг собиқ раис ўринбосари, таниқли журналист жаноб Жаҳонгир Муҳаммад билан шу мавзу атрофида атрофлича суҳбатлашдик.

Суҳбатни сиёсатчилар билан алоҳида тарзда ўтказганмиз. Эслатиб ўтамиз, мазкур суҳбатимиз икки қисмдан иборат. Бугун сиз эшиттиришимизнинг 1- сонини тинлаябсиз. Дастуримизнинг 2-қисми навбатги эшиттиришларимиздан ўрин олган…

 

Advertisements
%d bloggers like this: