“Сиам” эгизаклари

4. ЯЛАНҒОЧ “ҚИРОЛ”

-Бобур ака, маълумки, Мадаминов Туркиядаги лидерларни ўртага қўйиб, Ўзбекистонга қайтиб, бирор мансаб олишни истаган пайтлар ҳам бўлган. Жумладан, у Туркия миллиятчиларининг саксондан ошган лидери Алпарслон Туркаш орқали Тошкентга хат жўнатган.

Мадаминов ўзи ёзиб, Баҳодир Файзи номидан эълон қилган “Мухолифат тарихи” деган китобида шундай хатлардан бирини билиб-билмай келтиради. Ана шу хат Мадаминовнинг миллат ва мамлакатдан устун турадиган манфаатлари борлигини кўрсатади. Continue reading

“Сиам” эгизаклари”

3. КАРИМОВГА КИМ ЯШИЛ ЧИРОҚ ЁҚҚАНДИ?

-Бобур ака, бугунга қадар энг кўп тортишилган нарса 1990 йилларнинг бошида Каримовнинг Мадаминовга яратиб берган имтиёзлари ва “ЭРК”нинг рўйхатга олиниши масаласидир. Агар демократияларга қарасангиз, мухолифат ҳукумат билан очиқ келишиши ва ҳатто коалиция тузиши ҳам мумкин. Бу нормал ҳол. Лекин Мадаминовни Каримовдан квартиралар ва машинлар олганликда, шу йўл билан мухолифатни сотганликда айблаб келишмоқда. Каримов уни “Бирлик”ни парчалашда қўллангани ва шунинг эвазига ҳадяларга ботиргани айтилади.

Сиз ўшанда Адлия вазири эдингиз. Мадаминов иддао қилиб келаётгани каби “ЭРК” демократик қоидалар асосида рўйхатга олинган эдими? Агар шундай бўлса, уни айблашга ўрин қолмайди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.

-Мана мен очиқ гапни айтаман. Менга Каримов телефон қилиб, “Дарҳол “ЭРК”ни рўйхатга ол!” деб буйруқ берган. Ҳеч нарсага қарамай рўйхатдан ўтказганман.

Ана энди ёдга олинг, Мадаминов шундан кейин қанчалик ўзгарди? Continue reading