“Мен ўзини мухолифат деб атайдиган гуруҳлар билан бирга эмасман”
САВОЛ׃ ШоҳиЖаҳондан…
Ассалому алайкум Жаҳонгир ака!
Сизга тўкис соғлик ва умри узоқлик ҳамда эзгу ишларизга ривож тилаб, баъзи фикрларимни қолдиришни маъқул топдим. Бу ерга ёзаётганимнинг сабаби, туронзамин ҳам жаҳоннома-да ҳам сизнинг почта манзилингизни ёки савол йўллаш бўлимини топа олмадим.
Сайтларингизнинг аввалги талқинларида бор эди, ўйлайманки, сизга хатлар кўплигидан, хатто “спам”лар уюштирилганлигидан уларни энди қарамасангиз керак. Сиз ўзбекча-инглизча луғат ёзиш жараёнида мухлисларингиз билан мулоқотни сусайтириб қўйган эдингиз, лекин биз ҳафа эмасмиз, сабаби бу луғат ўша суҳбат ва савол-жавоблардан анча фойдалироқ. Мана бир неча ойдан бери яна фаоллашиб қолганингиздан мамнунмиз.
Агар ҳар хил одамларнинг ҳар хил гапларидан чарчамаган бўлсангиз савол йўлаш учун сайтингизда бирор бўлим очсангиз ёки почта манзилини маълум қилсангиз.
Сизнинг қарашларингиздан ҳабардормиз, энди фақат муносабатларингизни эмас, тарихий далилларни ҳам билмоқчимиз. 20-25 йил илгариги тарихимизни асл ҳолича тиклашимиз зарур. Бу йўлда кимлар ёрдам беришини ўзингиз яхши биласиз.
Биз сизнинг ёзганларингиз ва Бобур Маликовнинг айтганларига ишонишимиз мумкин, холос. Қолганларнинг кундаликларини ва китобларини ўқийдиган бўлсак, Битта иккита шубҳали далил топишимиз учун тарихга умуман алоқаси бўлмаган юзлаб шахсий жанжалларини ўқиб вақт сарфлашимизга тўғри келади. Қолаверса, салбий-ижобий сиёҳ ва бўҳтон аралашганини билганимиздан сўнг яна ҳафсаламиз пир бўлади.
Кимнинг аслида кимлигини сиздан яхши очиб берадиган одам йўқ, илтимос: ҳеч йўқ “ЗАМОНДОШ”даги суҳбатларни давом эттирсангиз ёки асл мухлисларингиз билан мулоқотни ташкил этсангиз бизни нафақат хурсанд қилган, балки, биз қоронғи йўлда довдираганларга фонус бўлар эдингиз.
Барча сизни ҳурмат қилувчи мухлисларингиз номидан ШоҳиЖаҳон.
ЖАВОБ: Ассалому алайкум, раҳмат, сизга ҳам саодатли узоқ умр тилайман, орзуларингиз рўёбига қовушган кунларингиз кўп бўлсин!
Мен сизни шахсан танимасамда 5-6 йил давомидаги жуда кўп саволларингиз ва уларга берган имкон-қадар жавобларим ёдимда. Улар мазкур сайтда ҳам турибди.
Сизнинг мана шу мактубингиз менга жуда осон етиб келди. Зотан бу сайтни менинг электрон адресим ҳам десам бўлади.
Саволларингизни шу ёзганингиз каби Жаҳонномага ёзаверинг, мен вақт топиб баҳолу қудрат жавоб бераман.
Фақат илтимос, унутманг, мен ўзини мухолифат деб атайдиган гуруҳлар билан бирга эмасман. Аммо Ўзбекистондаги режимга, хусусан Ислом Каримов режимига мухолифман. Шунинг учун саволларингиз шу ёналишда бўлса, тезроқ жавоблантиришим мумкин. Мухолифатннинг яқин тарихи билан боғлиқ эса янги китоб ёзаяпман. Китобдан бобларни шу сайтда ўқиб борасиз.
ЖМ.
Filed under: Savol-Javob |








Leave a comment