Ким кимга ва қачон қўшилиши мумкин?

6 Май, 2011 йил

Савол йўллаган бир ўқувчим, “Ўзбекистонда халқ оёққа турса кучишлатар идораларининг раҳбарлари халқ томонига ўтиши мумкинми? Ким кимга қачон қўшилиши мумкин?” деб сўрабди.

Худди шундай саволлар 2005 йилнинг бошларида ҳам кўп маротаба янграган. Андижонда 13-майда юз берган қонли воқеалардан бир ҳафта олдин бундай саволга “Озодлик” радиоси орқали ”Агар “инқилоб қиламан” деб минг одам чиқса, Каримов минг одамни оттиради!” деб жавоб қилгандим. Шундай бўлди ҳам. Ҳозир ҳам жавобим айни. Чунки Каримовнинг менталитети ўзгармаган. Ўшанда ҳам кучишлатар идоралари раҳбарлари халқ томонига ўтмаган, бугун ҳам ўтмайди. Нега?

Маълумки, кимгадир қўшилиш дегани ўша одамга эргашиш, у билан битта йўлни танлаш деганидир. Шундай экан, ким биландир бирга бўлишнинг учта фактори бор:

1.Куч фактори. Куч кимнинг қўлида бўлса, кўпчилик ўшанга эргашади.
2.Ишонч фактори. Кимгадир ишонч, кимнингдир танлаган йўлига ишонч кишини унга эргаштиради.
3.Мафкура фактори. Қандайдир идеологияга эргашиш орқали бирлашиш.

Ўзбекистонда Куч(жумладан, халқнинг аксарият қисми ҳам ) президентнинг ва кучишлатар ташкилотларининг қўлида. Демак, биринчи фактор ишламайди.

Куч ишлатар ташкилотларининг раҳбарлари халқни кўчаларга бошлайдиганларга ишонадими? Йўқ, улар ўзларини ташкилотчироқ, биладиганроқ ва ақллироқ деб ҳисоблайдилар. Чунки бугунгача Ўзбекистонда мавжуд ҳукуматга қарши алтернатив сисёсий куч туғилмади. Яъни Бош вазиридан тортиб бошқа вазирликларни бошқара оладиган етук кадрларга эга бўлган алтернатив мухолиф куч пайдо бўлмади. Чунки бунга режим имкон танимади. Демак, мамлакатни бошқара оладиган тажрибага ва салоҳиятга эга бўлмаган гуруҳларга қўшилишнинг охири касофат деб тушунишади.

Мафкура фактори… Бу фактор хоҳ исломий йўл бўлсин, хоҳ демократия-уларга бегона. Исломий бошқарувни мутлоқ истамайдилар, демократик режимдан эса ўлгудек қўрқадилар.

Демак, улар инқилоб қиламан деганлардан ўзларини уч калла тепада деб биладилар ва улар билан қўшилиб кетишни ўзлари учун ўлим деб ҳисоблайдилар. Улар энг охирги кучлри қолгунча курашажакларини яширмайдилар. Шунинг учун бугун бу идораларнинг раҳбарлари қандайдир инқилобчиларга қўшилиб кетади, дейишлик бу шунчаки бошқаларни лақиллатиш учун сафсата воситаси бўлиши мумкин. Яъни шундай деган одамга, беш-ўн киши қўшилиш эҳтимоли бор. Агар шу нарса керак бўлса у ҳолда бундай дейиш ўзини оқлайди. Акс тақдирда бу бебурдликка олиб боради.

Дарвоқе, кучишлатар идораларининг раҳбарларини “қўлланаман” десангиз, улардан икки калла тепада туришингиз шарт.

Кимгадир қўғирчоқ бўлиб қолмасликнинг биттаю битта йўли-қўғирчоқ ўйнатишни билиш керак.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: