Саволга жавоб

-Жаҳонгир ака, битта саволим бор эди. Сиз ўзингиз айтгандек фаол сиёсатни ташлаб кетгансиз. Бу сиёсатдан узоқ тураман дегани. Агар ҳамма шундай қилиб ўзини сиёсатдан четга олса, келажагимиз нима бўлади? Ўқувчи.

-Бу ҳақда ёзганимда мен фаол сиёсатдан кетганимни айтгандим. Бунга ҳам бир йилдан ошди. Бу дегани бирор-бир ташкилотга аъзо эмасман, бирор ташкилот сафида туриб сиёсат юргизмайман дегани. Бу қадар оддий. Бугун ҳам фикримда собитман. Лекин ўшанда ёзганимдек, бу дегани сиёсатдан бутунлай кетдим дегани эмас.

Ҳаётнинг ўзи сиёсат, ҳар бир айтилган гап сиёсат. Бунинг устига ўз мустақил қарашингиз ва ўз мустақил позициянгиз бўлса, унда ҳар бир айтган сўзингиз ҳам фаол сиёсатдан иборат бўлади. Continue reading