“Ozodlik”: Mustaqillik deklaratsiyasi. 25 yil.

Suhbatni tinglash uchun surat ustiga tiqillating! Suhbatni Sadriddin Ashur olib boradi.

essiya_jm_nutq

Мустақиллик декларациясининг 25 йиллиги

1991yil. O'zbekiston xalq deputatlari Vohid A'zamov, Toyiba To'laganova va Jahongir Mamatov.

 O’zbekiston xalq deputatlari Vohid A’zamov, Toyiba To’laganova va Jahongir Mamatov.

1990 йилнинг 20 июн куни Ўзбекистон Мустaқиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мустақилликнинг шу ёрқин куни муносабати билан сизларни самимий қутлайман.

Декларацияси қандай қабул қилинган эди?

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди.

Аммо биз энг орқада бўлмасакда, энг орқадаги ўринлардан бирида эдик. Анашу орқадалик демократ депутатларга тинчлик бермас эди. Мустақиллик ҳар биримизнинг кўнглимиздаги энг улкан орзу эди.

Continue reading

Савол-жавоблардан

1990_sessiyaКелажакнинг байрами

САВОЛ: Мустақиллик байрамини қандай нишонладингиз? (Манзура).

ЖАВОБ: Мустақиллик байрамини 20 июнда нишонлаган эдим. Чунки 1990 йилнинг шу куни Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан Мустақиллик декларацияси эълон қилинган ва катта байрам бўлган. Мен бу ҳодисанинг бевосита иштирокчиси бўлганим учун ҳам бу куннинг аҳамиятини яхши англайман.

Аммо орадан бир йил ўтиб, бу масалани Ислом Каримов кўтариб чиққанда  ҳатто битта депутат ҳам қарсак чалмади. Шунда у “Нега қарсак чалмаяпсизлар?” деб сўраган ҳам эди. Continue reading