Facebookdagi jonli suhbatlar Youtubeda (4)

Facebookdagi jonli suhbatlar Youtubda (3)

Facebookdagi jonli suhbatlar Youtubeda (2)

Facebookdagi jonli suhbatlar Youtubeda (1)

#ZokirAligaOzodlik

“159” qaytmoqdami?
1972 yilda tug’ilgan Zokir Aliyevga tuhmatning eng kattasini qilishmoqda.
Qarshida DXX tergovchisi Nodirbek Kamolov uni 242, 244, 155, 232 va 159 moddalar bilan ayblab qamoqqa olgan. Unga 2002 yilda Afg’onistonga, Eronga borgan degan gumon va tuhmat qilinmoqda. Tohir Yo’ldoshning jiyani Bahrom ko’rsatma berishga olib kelingan va u “bu odamning ko’zlari o’xshayapti, o’zi emas” degan. Zokir Aliyev hech qachon diniy oqimlar bilan yaqin bo’lgan emas! Buni biz yaxshi bilamiz!
Dahshat! 2002 yilda Zokir Aliyev Amerikada edi va hali chetga chiqib ketish imkoni yo’q edi. Bunga o’nlab guvohlar bor.
Nahotki O’zbekiston zolim Karimov davriga qaytdi?!
#ZokirAligaOzodlik

Ўзбек зиёлиларининг Ўзбекистон раҳбарига мурожаати

ЭРКИН МАТБУОТ – ТАРАҚҚИЁТ КАЛИТИ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевга

Ўзбекистондаги ва чет элдаги миллатдошлар ҳамда ватандошларнинг

МУРОЖААТНОМАСИ

25 июнь, 2018 йил,
09:30 (Тошкент вақти)

Жаноб Президент!

18 июндан бери Ўзбекистондаги бир қатор илғор ахборот сайтларига киришда муаммолар юзага келаётганлиги ҳақида уч кундан бери Ватан ичидаги ва чет элдаги инсонлар қаттиқ ташвиш билдирмоқда.

Ўзбекистондаги бир қатор ахборот-таҳлилий сайтлар — “kun.uz”, “xabar.uz”, “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га кириш қийинлашгани ҳақида мамлакат ичидаги бошқа матбуотлар ҳам тинмай бонг урушмоқда.

Масалан, бугун, 25 июнь, душанба эрталаб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидаги сайт ўқувчилари ҳамда АҚШ, Канада, Европа, Туркия, Миср, Саудия Арабистони, Австралия, Ҳиндистондаги ўзбекистонликлар ушбу сайтларга киришга ҳаракат қилдик. Натижада, “kun.uz” ва “xabar.uz” сайтларига кириб бўлмади. “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га эса, бемалол кира олдик. Continue reading

#ZokirAligaOzodlik

OzodNazar: Алиев иши Мирзиёевни қўрқитиш учун қилинган

Меҳрибон/Озодлик:АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистон ДХХси сиёсий ва диний айбловларда айблаб, қўлга олган Зокир Алиевни шахсан танишини, ҳатто кетаётган куни у билан ошхўрлик қилганини айтади.

Жаҳонгир Муҳаммад Зокир Алиевнинг ҳибсга олинишини президент Мирзиёевнинг хориждаги ватандошларни қайтариш ҳаракатларини тўхтатиш уриниши сифатида баҳолайди. “Шу орқали Мирзиёевни қўрқитишмоқчи” дейди суҳбатдош.

Бугунги OzodNazar да “Алиев иши”дан ташқари, Гулнора Каримова пуллари ва сўконғич мулозимлар мавзуси ҳам тилга олинади.