Сарлавҳага чиқарилган саволни 30 март куни Ўзбекистонда юз берган воқеалардан энг даҳшатлиси пайдо қилди ва уни (саволни) айнан шу масалани бундан чорак аср муқаддам махсус ўрганган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.
Куннинг яна бир мавзусини ўрганарканмиз, биз Катта Янгилик сифатида қабул қилганимиз бир гап эсдан чиқиб қолган Эски Гап бўлиб чиқди.
Ўзбекистон Президенти табригидаги “хом оҳанг”ларга АҚШда яшаётган синчков журналист Жаҳонгир Муҳаммад эътибор қаратибди. Уни суҳбатга тортган OzodNazar эшиттириши эса, табрикномадаги сўзларни санади: роппа-роса 318 сўз ишлатди Мирзиёев ўз табрикномасида. Олдинги президентнинг сўнгги Наврўз табригида эса, 829 та сўз ишлатилган эди.
Мирзиёев тепаяпти, лекин ҳеч ким тебранай демаяпти
Эшиттиришнинг бугунги меҳмони, АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад сарлавҳа таркибидаги “тепаяпти”, “тебранмаяпти” сўзларини ишлатгани йўқ. Лекин фикрлари замирида ўзбекнинг ўша эски матали мазмуни бор. Хўш, нега одамлар тебранай демаяпти? Суҳбатдошимизнинг айтишича, у ҳозирча бу савол жавобини топгани йўқ. Балки, Сиз биларсиз бу савол жавобини?
“Мирзиёев МИРЗИЁЕВ бўлиб олганида Каримовнинг кераги бўлмай қолади”
АҚШда яшаётган ўзбекистонлик сиёсий муҳожир, журналист Жаҳонгир Муҳаммад Ислом Каримов билан Шавкат Мирзиёев ўртасидаги фарқлар ва ўхшашликлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Икки президент ўртасидаги фарқлардан бири уларнинг қайси уй ҳайвонини халқ фаровонлиги гарови, деб билишида ҳам бўлиб чиқди…
“Мирзиёев Каримовнинг командасидан қутулаяпти”
“Zeromax” компанияси собиқ бош ижрочи директори Миродил Жалоловнинг озодликка чиқарилиши, Салим Абдувалиевнинг Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланиши бир қатор саволларни пайдо қилдики, уларнинг жавоби узоқроқдан кўринармикан, деб ўйлаб АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан боғландик.
Самандар Қўқоновнинг озод қилинишига Мирзиёевнинг қандай дахли бор?
Ўзбекистон қамоқхоналарида қарийб 24 йил ўтирган сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов 24 ноябрда озодликка чиқарилгани тўғрисида хабар берилганидан сўнг Озодликка келаётган шарҳлар орасида бу иш учун Шавкат Мирзиёевга мақтов битилган шарҳлар ҳам талайгина. Хўш, Қўқоновни чиндан ҳам Мирзиёев озод қилдими? Агар шундай бўлса, нима учун бошқа сиёсий маҳкумлар ҳануз қамоқда қолмоқда? Шу ва ортда қолаётган ҳафтада пайдо бўлган бошқа саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.
“Каримовчилар” Мирзиёевга унинг Роғунга қарши бўлганини эслатди”
“Роғун ГЭСи қурилишининг асл мақсади ва унинг минтақага келтирадиган зарари ҳақида”. Кейинги йиллар учун характерли бўлиб қолган бундай сарлавҳа Ислом Каримовнинг ўлими ортидан бирдан илиқлаша бошлаган Тошкент-Душанбе муносабатлари фонида кутилмагандайроқ туюлди. Демак, Тошкент Роғун масаласида ўз позициясини ўзгартирмабдида? Ёки гап бошқа ёқдами?
OzodNazar меҳмони журналист ва сиëсий фаол Жаҳонгир Муҳаммад шу каби саволлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Суҳбатни журналист Замира Шукур олиб борди.
OzodNazarнинг бугунги меҳмони – АҚШда истиқомат қилаëтган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиëевнинг яхши ишлар қилишидан умидвор эканлигини изҳор қилди.
Жаҳонгир Муҳаммад 1990 йилда Шавкат Мирзиëев билан Ўзбекистон Олий кенгашида бирга фаолият юритган пайтларини эслаб, “мен билган Мирзиëев ëмон одам эмас эди”, деди.
– Каримов ишдан ҳайдаганларнинг ҳаммасини ҳам ëмон одам, дея олмаймиз. Улар Каримов назарида ëмон одамлардир. Балки улар ишнинг кўзини билар¸ балки уларнинг қайтиши яхшиликдир. Мен Мирзиëев яхши ўзгаришлар қилишидан умидворман, деди суҳбатдош.
“Каримов сиёсатини кейинги президент 1-2 йил давом эттиради. Сўнгра…”
Ислом Каримов касаллик туфайли президентлик ваколатларини бажара олмай қолган тақдирда унинг ўрнига даъвогарлар ким? Ҳокимиятни кейинги қўлга топширишда Конституцияга риоя қилинадими? Давлат раҳбарлигига навбатдаги номзодни танлашда ҳал қилувчи сўзни ким айтади? Озодлик радиоси қатор сиёсатчи ва сиёсатшуносларга берган бу саволларни OzodNazar АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.
“$200000 га мен биттадан машина ҳам қўшиб берган бўлардим”, деди АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбатда.
Нима учун “$200000, нима учун бу пул ёнига машина ҳам қўшилиши керак, кимга бериладию сарлавҳага чиқарилган “Яхши бўлди!” нима муносабати билан айтилди?
Бу саволларнинг жавоби шу кунда ҳамма учун ҳам кундай равшан. Суҳбат давомида ўта жиддий бир гап ҳам кўтарилди.
“Эрдўғон ўз ғурурини русларнинг оёғи остига ташлади”
2015 йилнинг 25 ноябрида турк ҳарбийлари Россиянинг Су-24 учоғини уриб туширганидан сўнг Путин билан “юз кўрмас” бўлиб кетган Эрдўғон бугунга келиб уни “дўстим”, деди. Анқара-Москва муносабатларининг яшин тезлигида ўзгариши – АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда тилга олинган мавзулардан бири.
Сарлавҳага чиқарилган гапнинг давоми, албатта, суҳбат ичида. АҚШда яшаётган публицист Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarини тинглашни бошлашингиздан олдин бир нарсани эслатиб қўйишимиз лозим. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов мамлакат аҳолиси ўсишига оид Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси куни кеча эълон қилган сўнгги маълумотларни шарҳлар экан, уларнинг тўғрилигига ҳеч қандай шубҳа билдирган эмас эди. Жаҳонгир Муҳаммад эса, ҳукумат мамлакат аҳолисини “қўшиб ёзаяпти”, деган фикрда…
Ўзбекистоннинг “саводли армияси”, Отатурк ва Эрдўғон, Трамп ва Клинтон – булар бугунги суҳбатда тилга олинган бошқа мавзулар.
Москвада хориж дипломатлари ўртасида 1 июнь куни ўтказилган гольф бўйича хайрия турнирида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов энг яхши ўйинчи, деб топилди. Ўзбекистонлик дипломатнинг спортдаги бу шахсий ютуғи тўғрисидаги хабарнинг, бир қарашда, АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги OzodNazarда ўтказилган суҳбатда тилга олинган бошқа мавзуларга алоқаси йўқдай. Лекин бу бир қарашда, холос. Аслида эса…
2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистоннинг мудофаага сарфлайдиган маблағи миқдори 11,8 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин. Бу маълумот Strategic Defence Intelligence гуруҳи эълон қилган янги ҳисоботдан олинди. Хўш, рақамни қандай тушуниш керак? Озми у кўпми? АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда шу саволлар атрофида ҳам гап бўлди.
Америка ҳиндулари билан туркийларнинг қариндошлиги мавзусига қиқзиқсангиз, суҳбатни албатта тингланг.
Бош вазир Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон давлат бошқаруви ва ҳокимият тизимида ишловчиларнинг ахлоқи тўғрисидаги Намунавий қоидаларни тасдиқлади. Бу қоидаларга кўра давлат амалдорларининг фуқароларни асоссиз уриб сўкиши тақиқланди. Россияда Украинадан ўғирлаб кетилган Надежда Савченко суди давом этмоқда. Савченко – Россия жангида ким ғолиб? Президент сайлаётган Америка ақлдан озгани ростми?
Бугунги ОзодНазар эшиттириши меҳмони – АҚШдан сиёсий шарҳловчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад. Суҳбатни журналист Фаррух Юсуфий олиб борди. Continue reading →
Сарлавҳа мутлақо асоссиз ваҳима бўлиб кўринаяптими? Агар шундай эса, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг номи кўчалар, туман, театр, метро станциясию шаҳарлардан ўчирилганини эсланг. Мамлакатда бирон киши бирон марта бу амалга қарши “ғинг” дегани тўғрисида Озодликда маълумот йўқ. Бас, шундай экан, сарлавҳага чиқарилган ваҳима бугун, Алишер Навоий туғилган кунда, беасос эмас.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов эшиттиришимизнинг бугунги меҳмони, журналист ва жамоат арбоби, йиллардан буён АҚШда истиқомат қилаётган сиёсий муҳожир Жаҳонгир Муҳаммад чизган чизиқдан юрган, десак, тўғри бўлмас. Лекин оқсоқолнинг Жаҳонгир Муҳаммад ёзиб берган нутқларни кўпчилик олдида ўқиб юргани – бор гап.
Бугунги гап Москвадаги ёнғиндан бошланди.
Ҳа, айтганча, ахир Каримов аллақачон Туркманбошининг йўлида эмасми? Нима учун Жаҳонгир Муҳаммад бундай тилак билдирди? Continue reading →
You must be logged in to post a comment.