Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

ishxonada2ЎН ИККИНЧИ БОБ

2000 йил

Нилуфар Дубайдаги зиндонда беш нафар жувон билан бирга азоб чекмоқда. Аммо уни Нодирхоннинг ҳузурига олиб келишганда кўрган хўрлиги олдида буниси ҳеч нарса эди.

-Сен қанжиқ ниманга бино қўйдинг, нега бу қадар ноз қиласан?,-деди ўшанда Нодирхон унинг юзига тарсаки тортиб.

У юзидан чиққан оловнинг тафтида бир зум қоврилди-да, кейин хонадан қочиб чиқмоқчи бўлди. Бироқ Нодрихон бир сакраб унинг сочидан тортиб, айлантириб юборди. У хонанинг бир четидаги диванга шундай урилдики, гўё суяклари майда-майда бўлиб кетгандек ҳис қилди ўзини. Continue reading

Advertisements

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

1999ЎН БИРИНЧИ БОБ

1999 йил Феврал

Вазирлар маҳкамасининг мажлиси 15 Феврал кунига белгиланган эди. Амалиёт ҳам шу кунга тайёрланганди. Аммо бирданига Каримов мажлисни 16 Феврал кунига қолдириши ҳаммани шошилтириб қўйди.

Рустам, Отабек ва Қорабой ака ёнма-ён хоналарда ётардилар. Деворлари бир эди, аммо ёнма-ёна эканликларини билмасдилар. Уларга ҳаётнинг қизиғи қолмаган ва фақат интиқом ҳисси билан яшардилар. Қорабой ака йўқ бўлган оиласи ҳаққи қасос олиш умида тонгни кутаётганди. Рустам ҳам ухламаётган ва тезроқ бу зулматли тун битишини истаётганди. Отабек эса “Эшик очилиши билан биринчи бўлиб югуриб чиқаман ва портлатгичлар солинган машинани ўзим бошқариб бориб ҳукуматнинг биносига ураман” деб ўйларди. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

ia3ЎНИНЧИ БОБ

2003 йил

Бирдан Каримовнинг кўзи тиниб, боши айланиб кетди. Кейинги кунларда у ўзини ҳолсиз сезар ва дўхтири берган кучлантирувчи дориларидан ҳам наф сезмаётган эди. Аввалига ичкиликдан деб ўйлади ва бир икки кун ичмай қўйди. Аммо мажолсизлик тинмади. Кейин нашанинг таъсири деб ўйлади. Уни ҳам камайтириб кўрди. Бўлмади. Балки кўп ишлаяпман, дея бир неча кун ишга чиқмай, дала ҳовлида қолди.
Бирдан ёдига Сталиннинг дўхтирлардан шубаҳа қилгани тушди. Балки бу гапда жон бордир? Агар бир гап бўлмаса, нега бу қадар ҳолсизман? Нега дўхтирларим сабабини топа олмаяптилар? Ёки билсалар ҳам мендан яширмоқдаларми?
Мана энди яна боши айланиб, кўзи тиниб кетди. Хайриятки, бу ҳол халқнинг кўз олдида юз бермади. Аммо мана булар сезиб қолишди. Ҳатто Алматов билан Иноятов икки томондан келиб қўлтиғимга киришди. Балки буларнинг дўхтирлар билан тили бир бўлса-чи? Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

almatovТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ

1998 йилнинг охири

Янги йил байрамидан бир кун олдин Миртемирга Америкада узоқ йиллардан бери яшаётган Чол телефон қилди. Миртемир Америкага ҳали яқинда келгани учун Чолни унча яхши билмас эди. Аммо ҳамма Чол ҳақида гапирарди. Ҳеч ким унинг номини айтмас, ҳамма уни Чол дер эди.
Кимдир уни ҳар қандай ишни уддасидан чиқа олади, деса яна кимдир ҳар қандай одамга ҳар қандай тўҳматни қилишдан қайтмайди, жуда кўп одамни қон қақшатган дер эди. Миртемир узоқ йиллардан бери мухолифатда. Туркияда эканлигида Ўзбекистон газеталаридан бирида Чол ҳақида танқидий мақола чиқди. Шунда радиодан телефон қилиб, Миртемирдан мазкур мақолага фикр сўрашди. У бундай мақолалар қандай тайёрланиши ҳақида гапириб берди. Кўп ўтмай Чолдан миннатдорчилик мактуби олди. Орқасидан эса Чолнинг Каримовга қарши иш қилмагани ҳақида ёзган очиқ хатини ўқиди. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

1999САККИЗИНЧИ БОБ

1998 йилнинг охири

Олимжон Нилуфар билан бўлган воқеаларни видеога ёзиб олган бўлсада, бошлиғига “Ҳали тайёр эмас” деб айтганидан ўзи қўрқиб кетди. Чунки видео ишлаб турганидан Хатича холанинг хабари бор ва ундан билиб қолсалар шунча қилган дуо-саломлари пучга кетиши мумкин. Шу боис дарҳол йўлга чиқишга қарор қилди. Агар билишган тақдирда ҳам телефонга ишонмадим дейди.
-Мен тезликда марказга бориб-келишим керак!-деди у Нилуфарга.
-Йўқ,- дея Нилуфар унинг бўйнига осилди.
Олимжон Нилуфарни қайтадан тўшакка йиқитди ва сўнг бир зум ташқарига чиққан бўлиб ведеоёзув тугмасини босиб қайтди. Бу сафаргиси ҳар эҳтимолга қарши деб ўйлади у.
-Алишер ишни катталаштириб юборибди, мени қидириш кучайтирилибди, марказда бир танишим бор ва унга иккаламизга паспорт тайёрлаб беришни илтимос қилдим,-деди Олимжон.-Тезда бу ерлардан кетмасак бўлмайди. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

piramidaЕTТИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Қорабой ака билан ҳеч кимнинг иши бўлмай қўйди. У ҳар куни уч марта овқат олиб келадиган йигитдан бошқа ҳеч кимни кўрмайди. Нонуштага бир бурда қора нон билан бир қоғоз қутида совуган чой олиб келади. Тушликка эса эскириб, миталаб кетган гуруч солинган бутқа. Кечқурунга шўр карамдан қилинган боршч. Уни ичса кечаси билан ташнасини босолмай чиқади. Чунки сув ҳам унинг истагига қараб эмас, уларнинг истагига қараб берилади.
Овқат ва сув камлиги бир томондан яхши деб ўйлади Қорабой ака, акс ҳолда хона бундан ҳам баттар сасиб кетарди. Илгарилари бу ерга терговчилар келиб туришгани учун хона четидаги ахлат ва нажас қутисини ҳар куни олиб чиқишга буюришарди. Шу баҳонада у ҳам камерадан чиққан бўларди. Энди эса бу уч кунда ёки тўрт кунда бир марта. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

jm_pmtuy2ОЛТИНЧИ БОБ

21 АСРНИНГ БОШИ

Дурдона Жосуслик Хизмати бошлиғи билан учрашувга тайёрланар экан, қандай қилиб соқчиларини ташлаб кетиш ҳақида ўйлаётган эди. Уларга ҳар қанча ишонса ҳам, Жосуслик хизмати бошлиғи билан учрашгани дадасининг қулоғига бориб етишини истамасди. У ташқи кийимларини ичкисига алмаштириб, хонадан чиқди ва:
-Санлар бориб дам олаверинглар, бошим оғриб турибди, эртароқ ётаман, балки саҳарлаб бир жойга борамиз, йўлимиз узоқ бўлиши мумкин, яхшилаб дам олинглар,-деди у соқчиларига ва:
-Ҳа, дарвоза очиқ турсин! Соня келмоқчи эди. Келса меҳмонхонадан жой қилиб беринг,-дея хизматчи аёлга юзланди. Кейин унга болалар ҳам дарсларини қилиб бўлишлари билан уларни ётқизишни буюрди.
-Аммо дарвозани очиқ қолдира олмаймиз,-деди соқчилардан бири. Continue reading