Шавкат Мирзиёевнинг чақириғига жавобан Ўзбекистонга борган АҚШ фуқароси, ишбилармон-тадбиркор Зокир Алиев қамоққа олинди.
Зокир учун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома берган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи Ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарганди.
Ўзбекистоннинг Америкадаги элчихонаси унинг паспортига 90 кунга виза қўйган.
Ота-онасининг уйига қадар эсон-омон етиб борган. Яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб Қарши шаҳридан келган миршабалар олиб кетишган. У ердан ДХХга олиб кетилган.
Ҳайит куни кекса ва бемор онасини қон қақшатишди!
Зокир АҚШда хусусий солиқ компаниясининг раҳбаридир. Унинг Ўзбекистонда бизнес очиш режаси ҳам бор эди.
У АҚШда ўзбекларга ёрдам қилиб келадиган ватанпарвар, саҳоватпеша, демокартияни, қонунларни ҳурмат қиладиган инсон.
Зокирга туҳматнинг энг каттасини қилишмоқда.
Қарши шаҳрида ДХХ терговчиси Нодир Камолов уни 242, 244, 155, 232 ва 159 моддалар билан айбламоқда.
Унга 2002 йилда Афғонистонга, Эронга борган деган гумон ва туҳмат қилинмоқда. Бир куннинг ўзида Намангандан Тоҳир Йўлдошнинг жияни Баҳром кўрсатма беришга олиб келинган ва унинг “бу одамнинг кўзлари ўхшаяпти, ўзи эмас” дегани “далил” ҳисобланган.
Ваҳоланки, Зокир Алиев ҳеч қачон радикал диний оқимлар билан яқин бўлган эмас! Буни биз яхши биламиз! Уни 1993 йилдан бери танийман.
2002 йилда Зокир Америкада ва ҳали четга чиқиб кетиш имкони йўқ эди. Бунга ўнлаб гувоҳлар бор.
АҚШ фуқаросини қамоққа олишди ва бир кунда турли вилоятлардан гувоҳ чақирилди, қатор моддалар билан иш қўзғатилди. Бари мавжуд қонунларга зид.
Буни президент Мирзиёев билмайдими?!
Наҳотки Ўзбекистон золим Каримов даврига қайтди?!
Жаҳонгир Муҳаммад.
#ZokirAligaOzodlik
Filed under: favqulodda |
You must be logged in to post a comment.