Савол-жавоб

savollarЖамиятнинг “қорни оғриб” қолганда

САВОЛ: ”Порахўрликни Ўзбекистонда жуда ҳам илдиз отгани ва бу жамиятни ислоҳ қилишда қандай йўл тутиш мумкин” деган саволга “демократия йўли билан” деган маънодаги жавобни қилган эдингиз… Менинг саволим шуки, куч ишлатиш салоҳиятига эга бўлган ташкилотлар ўзбек халқининг ҳозирги  кундаги иккинчи бир катта муаммоси, мусибати…

Бу ташкилотлар ўғрилар билан тил бириктириб оддий деҳқонларни бозорда талашдан тортиб, кўчада кетаётган оддий аёл-қизларни ўғирлаб, зўрлашгача бўлган ҳар қанақа жиноятлардан тап тортмайдиган бўлиб қолишди…

Бу ташкилотлар уларга бунақа шароит яратиб берган Ҳукуматни ўзгармаслиги учун иложи борича ҳаракат қилишса керак?

Мабодо ўзгарган тақдирда ҳам шунча сонли жиноятчиларни қисқа вақтда қанақа қилиб тартибга солиш мумкин?

Улар ўзларининг паразитларча ҳаётини сақлаб қолиш учун янги Ҳукуматга ҳам анча қаршилик қилишса керак?

Вақти-соати келиб, балки бу ишларга бош-қош бўлганлар жазоланар, лекин бу Органларда жиноят қилиш  оддий ходимларгача одат бўлиб қолаяпти… Жазо худди шу оддий ходимларга ҳам бериладими?? (Полвон).

ЖАВОБ: Биласизми, табиатда, умуман борлиқда тозалаш, тозаланиш қонунияти мавжуд. Денгиз ва уммон вақти-вақти билан ахлатларни соҳилга олиб чиқиб ташлайди. Худди шундай ҳайвонларда ҳам мавжуд бу нарса. Одам ҳам вужудидаги ахлатни вақти-вақти билан чиқариб ташлайди ва бу унинг ихтиёридан ташқарида, истаса ҳам, истамаса ҳам чиқариб ташлайди, бу умумий қонуният.

Ана шу қонуният жамиятда ҳам мавжуд. Динларнинг келиш пайтларини ўргансангиз ёки режимларнинг ўзгариш даврлари бунга бир мисол. Жамият маълум бир нуқтага қадар чидайди ва сўнгра ахлатини чиқариб ташлашга мажбур бўлади.

Бугун Ўзбекистондаги жамиятнинг ҳам қорни бурамоқда. Аммо Каримов режими уни чидашга мажбурламоқда. Лекин бу маълум бир муддатга…

Ана шундан кейин янги бир давр бошланади. Бу эса қоидаларга риоя қилиш даври. Нима учун бундай вазиятга тушиб қолингани, қайси овқатлар зарар қилгани ва нормал ҳаёт учун қайси таомларнинг фойдаси ҳақида ўйланганидек, жамиятда ҳам қонунлар ҳукмронлиги, ҳамманинг қонунлар олдида баробарлиги каби қадриятлар устивор бўлади.

Жазо берилиши керак бўлганда эса, жиноят қилган одамнинг, оддий ходим бўладими, президент бўладими фарқи қолмайди. Агар бу одамлар жамиятнинг ахлатига, чиқиндисига айланган бўлсалар, жамиятнинг ўзи улардан қутулади.

Бошқа йўл эса… Бугунги замонавий технология ахлатларни ўғит ҳолида ёки тозаланган сув тарзида фойдали ишга йўналтираётгани каби жамият турли йўллар топиши мумкин. Бунинг учун олдин демократия тузуми яратилиши, ҳокимият халқнинг қўлига ўтиши ва бошқарув бевосита халқ томонидан амалга оширилиши керак.

Ўшанда жамиятнинг “қорни оғриб” қолганда унинг йўлини тўсиб турган “девор”лар бўлмайди.

ЖМ.

1 Март, 2005 йил.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: