Хаёл кўчаларида

qamoqБечора одам

Инсон қамоқ ва назорат учун яратилгандай.
Тўққиз ой она қорнида – қамоқ…
Туғилгандан кейин бешикда – қамоқнинг бир тури…
Тета-поя қилгунча ва ундан кейин ҳам ихтиёр ўзгада.
Болалар боғчаси, мактаб, олийгоҳ…ўзига хос назорат.
Оила…бу энди эркин қамоқ. “Волний”.
Ишга кирдингиз, кунига камида саккиз соат қамоқдасиз.
Машина…
Автобус..
Поезд…
Учқич… вақтинчалик қамоқлар.
Касалхонани Худо кўрсатмасин!
Бугун интернет ҳам қамоқнинг бор формаси. Боғлаб олдими, қўйиб юбормайди ўйнашга ўхшаб. Айниқса, ижтимоий тармоқлар ҳам “башанг”, ҳам тажанг!
Умр бир жойга етганда эса тобут деган қисқа муддатли қамоқ пайдо бўлади. Бу- елкада кўтариладиган қамоқ.
Кейин эса доимий қамоқ. На эшиги, на туйнуги бор. Бунисидан чиқиш йўқ. Ҳалигача чиққанни ҳам, бу қамоқда кўрганларини айтганни ҳам одам боласи билмайди.
Шунақа, қамоқдан келиб, қамоқда яшаб, қамоққа кетаркан одам.
“Жаслиқ”, “Тоштурма” ларчи?
Булар энди қамоқ ичидаги жазо камералари…
Бечора одам!

Жаҳонгир Маматов.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: