Изоҳлар бўлимидан

Нафас олишга вақт йўқ!

Ҳурматли Жаҳонгир ака!

Сиам эгизаклари фақатгина бир танада икки бош бўлади деб ўйласак балки хато бўлар.
Сиам эгизакларнинг бошқача турини кўрганмисиз ёки эшитганмисиз ҳеч?!

Унда эшитинг! Бир танада бир бош ва ушбу бошда икки ёки учта оғиз.
Нақадар ваҳимали-а?

Буни нега изоҳлаганимнинг сабаби шуки, Муҳаммад Салиҳ ушбу турдаги сиам ҳолатида фақатгина ИК билан учта оёқ ва белдан бошлаб алоҳида таналарга эга бўлган СИАМ ЭГИЗАКЛАРДИР.

Нега энди фақатгина учта оёқ?!

Чунки, ИАКтомонда икки оёқ кучли ва бир томонда эса ёлғиз оёқ кучли. Ўртада қолган оёқнинг бош бармоғи ИАК томонда яъни кўпроқ унинг измида. Бечоралар айрилиб айрилишолмайди, бирга тинч ҳам яшолмайди.

Фақатгина уларнинг ўзаро соғлиги бировига боғланган холос! Яъни иккаласи ҳам қариган ва мен ҳалиям ҳаракатда дейди, холос!

Энди бўлса, ушбу сиамларнинг бир хил қилмишларига эътибор берамиз:

Оёқлар масаласида:
Ўзбекистонда иккаласининг айби билан вазият ёмонлашди. Уч оёқни икки одам томонидан бошқарилиши албатта “Оққуш, чўртан балиқ ва қисқичбақа” масалига ўхшашдир.
Кишилар кимга ишониши билмайди. Аниқроқ айтадиган бўлсак улар билан тўғри йўлда ҳам эгри юриш энг ачинарлисидир.
Аммо, ҳар иккаласининг ҳам ўз томонларида майда чуйда оёқчалар ўсиб чиққан ва уларни бамисоли сен ёлғиз эмассан дегандек силкиниб турадилар.

Беллар масаласида:

Бел-бу инсоннинг оғирлик марказидир. Қайси томонга оғиш ёки ишнинг ричаги ҳам шу белдир.
Муҳаммад Салиҳ чет элларга одамларни жойлаштираркан, уларнинг устидан пул ишлади. Яъни одам савдоси билан шуғулланади. Гарчи, уларга ёрдам бераётган киши сифатида кўринса ҳам.
ИАК ҳам чет элларга одамларни ишлатаркан улардан банк орқали келиб тушган фоизларни ўз жиғилдонига кўра сарфлайди. Яъни одам савдоси билан шуғулланади.
Иккиловига ҳам одамларнинг четга бориши фойда келтиради. Бири мамлакат ичида ва бошқаси ташқарида аммо беллари бир, қилмишлари бир.
Четга борганларнинг пенсияси нима бўлади, буни худо билади?!

Таналар масаласида:

Тана бошқа дард билмас деган нақл бор, аммо уларнинг таналари белда бирлашиб кетган шунинг учун уларнинг дарди бир хил яъни тахт, ҳокимият, шон шухрат ва алламбалолар…

Қўллар масаласида:

МС томонда иккита қўл, ИАК томонда учта қўл. ИАКнинг учинчи қўли доим МСни муштлаб туради ёки уни ўзидан итариб туради ва баъзан уни қучоқлаб ҳам туради.
МСнинг бир қўли доим ўзи ҳақида китоб ёзиб турса, ИАКнинг бир қўли ўзи ҳақда китоб ёзганларни мукофотлайди.
Бошқа қўллар эса халқнинг рисқига узатилган.

Бошлар масаласида:

Ҳалиям бошлар алоҳида экан. Бўлмаса, учта оёқ ва бешта қўл нималар қилиши мумкинлигини тасаввур қила оласизми?!
Ҳар бири аҳмоқона фикрларга бой. Аммо ИКнинг мияси сал кучлироқ ва айёрроқ.

Оғизлар масаласида:

Оллоҳ уларни рағбатлантирган ҳолда бурунни ҳам оғиз вазифасига қўшиб яъни МСга икки оғиз ва ИАКка 3 та оғиз берган. Бариси кавф қайтармоқда… Нафас олишга вақт йўқ!

Қулоқлар масаласида:

Уларнинг қулоқлари йўқ! Бўлса ҳам пинг босган ва ҳалқнинг дардини эшитмайди. Бечораларга оллоҳнинг раҳми келиб бошқаларнинг қулоқларидан фойдаланишга имкон берган. Яъни, агентларнинг етказган хабарлари вақтида қулоқларининг пингини бироз очиб туришади.

Уларда кўз бор дея ўйлай оласизми?! Йўқ!
Уларнинг кўзи бўлганда бугунки аҳволни кўриб уялишармиди?!
Ҳа энди кўз бўлган тақдирда ҳам уят йўқда!

Дунёнинг ишларига қаранг!!! Нақадар СУПЕР СИАМ ЭГИЗАКЛАРИ.

Ҳалиям, уларнинг бошқа органлари ҳақида гапирмадим….

Мистер ҚАЛАМПИР.

Leave a comment