“Конгресс кундалиги” китобидан боблар

Bаҳсларга бошлаган сўқмоқ йўл…

2005 йил. 24 Июн. Шу кунларда ҳамманинг хаёлида битта савол айланмоқда: “КАРИМОВ ҚАЧОН КЕТАДИ?”.  Кимдан хат олмайин шу савол бериларди. Лекин ёшлар бу ҳақда очиқ бир нарса ёзмас, интернетдан чўчир, баҳсдан узоқ туришга интилар эдилар. Уларни баҳсга тортиш учун  шу мавзуда бир кичик мақола ёздим. Кутилмаганда қизғин муҳокама бошланди. Баҳс кўпроқ диний мавзуга бурилди. Ўша пайтда айтилган гаплар бугун ҳам такрорланаётгани “Биз бир нуқтада музлаб қолдикми?” ёки “Бу мангу баҳсми?” деган фикрга ҳам олиб боради.

Мана ўша кичик мақола ва баҳсни ўқиб кўринг, “Кеча қаерда эдик?” ва “Бугун қаердамиз?” деган саволларга жавоб топсангиз, зора.

“КАРИМОВ ҚАЧОН КЕТАДИ?”

Андижон воқеалари ва кейинги жараёнлардан кейин жуда кўп ўқувчилар “Каримов қачон кетади?” деб сўрамоқдалар. Кўпчиликда гўё яқин кунларда жиддий бир ўзгариш бўладиган кайфият пайдо бўлган. Бу бир жиҳатдан яхши ва иккинчи жиҳатдан ёмон.

Шунинг учун яхшики, бундай кайфият Каримов режимини истамаганларни бирлаштиради. Шунинг учун ёмонки, ҳеч нарса бўлмаётганидан қаттиқ тушкунлик туғилади. Continue reading