Сиёсат жуда мураккаб ўйин
САВОЛ: Америка бошчилигида Европа давлатларининг бош мақсади исломга/ислом давлатларининг бирлашмаслигига қаратилган. Исломни ўзларига энг катта хавф деб билишади. Олиб бораётган уруш сиёсати ортида фақатгина ўз манфаатлари ётади(нефт,ресурслар,стратегик жойлашув). Ва ўзида ядро қуроллар бўла туриб, бошқаларнинг ички сиёсатига аралашишини қандай тушунтирасиз. Патриотизмни четга суриб, хаққоний жавоб берсангиз. Хитойнинг бир маромда, ишонч билан ривожланишини ҳисобга олсак, тез орада дунёга ўз сўзини ўтказиши эҳтимоли қанчалик. (Шавкат Муҳаммад).
ЖАВОБ: Битта савол ичига бешта саволни “зип”лаганингиз учун “давнлод” қилгандан кейин уларни ”опен”лаштириб, алоҳида файлларга бўлиб мухтсар (Акс тақдирда бу масалаларга жавоб битта китобга ҳам сиғмайди) жавоб қилмоқчиман. Бу сизнинг менга жуда ҳам ёққан ҳажв ёзиш услибингиздегидек кириш қисми эди.
Энди жиддий.
“Америка бошчилигида Европа давлатларининг бош мақсади исломга/ислом давлатларининг бирлашмаслигига қаратилган. Исломни ўзларига энг катта хавф деб билишади.”
Мен бундай деб ҳисобламайман. Дунёда мафкуравий кураш доим бўлган ва бугун ҳам бор, Бундан кейин ҳам асло тўхтамайди. Шунинг учун доим ўртада информацион жанг мавжуд. Илгарилари бу варақалар, китоблар ва маърузалар ҳолида бўлса, бугунга келиб қирралари технология жабҳасини ўз ичига олиб, кўпайиб кетди. Уни тушиниш ва ажратиб олиш жуда қийин.
Россия ёки Хитойда, Саудия ёки Покистонда ёхуд шу каби бошқа бир ўлкада яшасангиз истасангиз истамасангиз Америкага қарши бўлиб қоласиз. Ҳар кун, ҳар соатда шунақанги ишонарли, инкор этиш жуда қийин маълумотлар билан миянгизга информация қуйиладики, сиз барибир қисман бўлсада бунга ишонасиз. Continue reading
Filed under: Kundalik, Savol-Javob | Leave a comment »







