Ҳодисот:Мантиқ қидириб…

27 апрел, 2011 йил

Ақлли одамлар аҳмоқ бўладилар дегим келаяти. Жа, қизиқ-а? Ҳам ақлли бўлса, тағин аҳмоқ ҳам бўлса?  Қани мантиқ депясизми?

Бир масалада мантиқ тополмаганим учун охири шундай демоқчиман-да.

Демократия деган бошқарувни – яъни халқ бошқарувини қурган ғарбликлар икки гапнинг бирида шарқлик “Дода”ларнинг ҳашаматли саройлари ва бу саройлардаги дабдабалар устидан кулишади. Ҳақиқатдан ҳам кулгили ва аянчли ҳол. Бунга гап йўқ. Лекин ҳокимият халқники деган гапни ўйлаб топган бу ақлли бошлар куппа-кундуз куни саройнинг остонасига сажда қилишларига тушуна олмайман.

Мана неча кундирки, тинмай Британия шаҳзодаси Вилямнинг  уйланиши ҳақида гап юритишмоқда. Қайлиғи Кейт Миддлтондан тортиб, у ҳали туғмаган болага қадар муҳокама мавзуси.

Биров чиқиб: “Ҳов баракатопгур британлар ҳаммага ақл ўргатишга устасизлар, лекин нега ўзларингиз данғиллама саройларга бош эгиб, тўйларига қадар пулини тўлаб, кўзда ёш билан ҳар куни севиниб, гапириб юрибсизлар” демайди.

Ҳокимият халқники бўлса, бошқарув демократия бўлса, у ҳолда бу дабдабанинг нима кераги бор? Қиролу қироличанинг  бир тийинлик роли бўлмаган жамиятда уларга нега бунча сиғинишади?

Букингем саройининг харажатларию бунақа данғиллама тўйларнинг сарфи кимнинг ҳисобидан? Ўша шаҳзоданинг тикучар ҳайдаб топган пулигами ёки онасидан қолган меъросгами?  Балки саройнинг асрдан-асрга ўтиб келаётган хазинаси бордур? Ундай бўлса бу хазина халққа тегишли эмасми?

Хуллас, бошқаларга ақл ўргатиш осон. Мен британларга ўхшаб ундай қилиш керак, бундай қилиш керак демоқчи эмасман. Икки ёшнинг тўйи яхши ўтсин, бахтли бўлишсин, узоқ яшашсин. Лекин мен ўзим тушуна олмаган мантиқни тилга келтирдим: нега энди демократик жамиятда кимлардир текинхўр бўлиши, текинхўр бўлганда ҳам дунёнинг энг машҳур текинхўри бўлиши ва нега жамият уларга сиғиниши керак? Сиғиниш-пиғиниш йўқ деясизми? Ундан бўлса, телевизор кўрмас, радио эшитмас, газета ўқимас ва интернетга қарамас экансиз.

Балки бу бир нави яхшидир? Менга ўхшаб саволларингизга жавоб тополмай хуноб бўлиб юрмайсиз!

ЖM

3 Responses

  1. Кироличани яшаши хар бир Британиялик ва шу ерда вактинча яшаб ишловчилар ни чунтагидан копланади,бу ерда энг оз маош оладигани хам бемалол йилда 1 маротаба бемалол таьтилга бориши мумкин,агарда хаёт огир буганда эди бу харажатлар халкка огир ботарди,яшаш яхши,маош хама нарсага етади,ишламаса давлатдан бемалол ёрдам олади,шу учун бу нарсалар билинмайди.

  2. Шарк лик Дода лар саройидаги дабдаба лар эса халкни ахволи кашшок лигига карамай утказиб келинаверади,халк билан бировни иши йок,оч колаяптими,очликдан улиш даражасидами бу билан додаларни иши ям йок.

  3. Узимдан мисол; бу ерда динимга бемалол амал киламан,хохлаган услубимда намоз укийман,хохласам кичкина углим билан жумага бораман,маошимдан Ватандаги мухтожларга ёрдам бераман,шу учун хар ойлик маошимдан £1 фунт кироличани яшаши учун беришга таёрман.тугри кирол оиласини давлат бошкарувида 1 тийинлик ахамияти йок,аммо ахоли,халк шу жамиятда эркин бахтиёр яшаяптими демак бу туйга уз хисобидан 1£ ми Пенс ми бераверади,шу вактгача кирол оиласи хакида,улар текинхур деб гапирган Британиялик одамни учратмадим Жахонгир ака

Leave a comment