“Қиёмат куни” ҳақида мулоҳаза

Ҳақиқатнинг юзи

Ризо Обид,
“Замондош” муҳаррири

Ҳақиқатнинг ҳам, ноҳақликнинг ҳам юзи бўлади. Аммо ҳамма нарсанинг ҳам ўз сир- синоати бўлгани каби ҳақиқатнинг ҳам очилиши керак бўлган парда ортида яширинган юзи ҳам бор. Маълумки ҳақиқатни исбот қилиш учун эса унинг юз пардасини очиш керак бўлади. Бу каби сермашаққат ва мушкул вазифани уддалашни ҳар ким ҳам эплай олмайди , таъбир жоиз бўлса ҳар кимда ҳам жасорат ва матонат етишмайди.

Таниқли сиёсат арбоби ва адиб Жаҳонгир Муҳаммаднинг эса чинакам ижодкорга хос қаҳрамонона довюраклик билан битилган қатор ҳужжатли, илмий, бадиий асарларини ўқишга муяссар бўлганмиз.

Уларнинг ҳар биридан дунёнинг дунё эканини англаш борасида сабоқлар олиб, тафаккуримизни, дунёқарашимизни бойитганмиз.

Албатта адиб Жаҳонгир Муҳаммаднинг ҳар бир асари ҳақида, яна бир қанча рисолалар ёзгудек маъно ва мантиқлар топиш мумкин.Киши эътиборини тортадиган томони шундаки, адиб асарлари марварид дурлари каби бир маржонга ўхшайди.Уларнинг ҳар бир донасини бири биридан айро тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.

Табиийки, юксак маҳорат билан ёзилган “Қиёмат куни” асари ҳам ана шу марварид шодасининг энг бебаҳо дурлари қаторига қўшилса арзигулик.

Асарни ўқир эканман, машаққатлардан чўчимайдиган, ҳақ сўзни айтишдан ҳайиқмайдиган, ҳамиша забардаст бир руҳий куч- қувват соҳиби, адиб Жаҳонгир МУҲАММАД маҳоратига тасаннолар айтгим келди.Унинг бетакрор ўз сўз йўлидаги қадамларига ҳавасим ортди.

Дарҳақиқат, қисқагина кириш сўзи билан асар ҳақида ўқувчи тўлақонли тасаввур ҳосил қилиши учун ифода етказиш қийин.Шу боис ҳам буюк адибнинг “Қиёмат куни” деб номланган буюк дурдона асаридан “Замондош” мухлислари ҳам баҳраманд бўлишсин, деган яхши ният билан, улар эътиборига ҳам ҳавола этмоқдамиз.

www.zamondosh.com

%d bloggers like this: