Ўзбекларимиз талантли, истеъдодли ва жасур кишиларни ёмон кўришар экан

(Жаҳонгир Маматовга буҳтон кампанияси бошлатган ака-ука Қудрат ва Шуҳрат Бобожоновларнинг сайтига ёзилган ва сайтдан олиб ташлангандан кейин Туронзамин сайтида эълон қилинган жавобларнинг 3-қисми)

Мен кейинги йилларда битта хулосага келдим, ўзбекларимиз талантли, истеъдодли ва жасур кишларни ёмон кўришар экан. Бу менимча ҳасаднинг кучлилиги оқибати бўлса керак.

Масалан Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери ўз сўзини қўрқмай, очиқ айта олиш бўйича Жаҳонгир Муҳаммад ва Юсуф Жуманинг олдига тушадиган одам йўқ. Бундан кейин хам бўладими йўқми билмайман.

Бугунгача золим Каримов ва оиласини фош қилишда ҳеч ким Жаҳонгир Муҳаммад даражасига кўтарила олган эмас.

Мен ўзим билганларимни жуда қисқа қилиб эслатиб қўймоқчиман.

-Ўзбекистон Мустақиллик декларациясини қабул қилишда ким асосий рол ўйнаган эди? Жаҳонгир Маматов.

-1991 йилда Ислом Каримовнинг юзига қараб унинг кимлигини ким очиқ айтди? Жаҳонгир Маматов.

-Ислом Каримовнинг қора қилмишлари хақида бугун 2009 йилда эмас, 2004 йилда ”Сарой ўйинлари” китобини ким ёзганди? Жаҳонгир Маматов.

Бу китоб Ўзбекистон тарихида ёзилган биринчи хужатли китоб эди.

-1994 йилда эълон қилинган “Қувғин” романичи? Бугунгача Каримовнинг қилмишлари хақида шундай бошқа китоб ёзилдими? Йўқ!

-1991 йилдан бошлаб радиоларда Ислом Каримовнинг қилмишлари ҳақида очиқ гапирган зот ким эди? Жаҳонгир Маматов.

-Ислом Каримов ва оиласи ҳақида гапиришга ҳамма қўрққан бир пайтда дунёда биринчи бўлиб унинг собиқ қудаси Абдурауф Мақсудий, куёви Мансур Мақсудий ва қизи Гулнора Каримованинг хазинабони Фарҳод Иноғомбоевларни матбуотга ким олиб чиқди? Каримов оиласининг сирларини ким фош этди? Унинг “Оқ саройдаги қора ишлар” туркуми дунёда қанчалик шов-шув бўлганини унутдикми?

-Жаҳонгир Маматовнинг 30дан зиёд асари Каримов режимининг башарасини очишга бағишланган. Лекин сиз ҳеч бўлмаса “Каримовнинг кашфиётлари” китобини ўқидингизми?

-Андижон воқеаларидан беш кун олдин Жаҳонгир Муҳаммад Ислом Каримов халқни отишга тайёр бўлган қотил деб айта олган сиёсатчидир. Буни кўчада эмас, бугун войвойжоновларнинг мулкига айланган “Озодлик”да айтган эмасмиди?

-Ўзбекистон тарихида ҳукумат таркибида туриб, ҳукуматга норозилик билдирган, диктатура ўрнатилганини очиқ, ёзма равишда эълон қилиб ўз вазифасидан илк бор истеъфо этган ким эди? Жаҳонгир Маматов.

-1992 йилнинг 16 январида Талабалар шаҳарчасида юз берган қонли воқеалардан кейин мазкур ҳодисаларни Ўзбекистон телевидениесида ошкора ёритиш имкониятлари чеклангани ва мамлакатда диктатура ўрнатилганини эълон қилиб ўз вазифасидан истеъфо берган ҳам Жаҳонгир Маматов эди.

-Ислом Каримов 1993 йилда кимнинг уйини тортиб олган ва кимга суиқасд уюштирган эди? Жаҳонгир Маматовга.

-1992 йил Эрк партияси биносида ўтган Ўзбекистон Демократик кучлари форумининг ташкилотчиларидан бири ким эди? Жаҳонгир Маматов.

-Ислом Каримовнинг топшириғи билан 1992 йилда Адлия вазирлиги “Турон” ташкилотини нега ёпганди? Ўзим эшитганман ўшанда Адлия вазири бўлган Муҳаммад Бобир Маликовдан. Жаҳонгир Маматов бу ташкилотга раҳбар бўлгани учун ёпилган.

-2005 йил Андижон воқеаларидан кейин тарқоқ бўлган ўзбек мухолифатини бирлаштириш ҳаракатини ким бошлади. Салай Мадаминов эмас, балки Жаҳонгир Маматов. Аммо ҳасадгўйлар бу йўлга тўғон бўлдилар. Бу мажлисларда қатнашганман ва кимлар бузганини ҳам аниқ биламан.

-Кеча ҳам, бугун ҳам ҳали бирорта сайт Ислом Каримов режимини “Туронзамин” каби очиқ фош этган эмас. Ўзини мухолифатчиман деб юрганларга на шу алам қилади.

-Биз Каримовни Жаҳонгир Маматов асарларидан таниганимиз каби Салай Мадаминов-Мухаммад Солиҳнинг кимлигини ҳам унинг асарларидан танидик. Бу ҳам унинг жасорати. Акс тақдира битта қотилни қоралаб, иккинчи қотилни мақтаб юрган бўлардик.

Жаҳонгир Маматовни МХХ одами дейдиганларнинг учта каллали илонга ўхшатиш мумкин.

Битта калласи – золим ва қотил Каримовни оқлашдир. Уни шунча танқидларга ҳам чидаган қилиб кўрсатиш.

Ўртадаги иккинчи асосий калла – бу МХХни оқловчилар. Каримовнинг умри оз қолмоқда. Бирдан ҳамма нарса ўзгариб кетса МХХни халқ нафратидан қутқазиш қийин бўлади.

Бугун Жаҳонгир Маматов кабиларни ҳам МХХчи дейиш билан ана шу нафратни сўндирамиз деб ўйлашмоқда. МХХни доим Каримовга қарши курашган ташкилот қилиб кўрсатмоқчи улар.

Жаҳонгир Маматовнинг Каримов ҳақида бир ўзи ёзганлари ўнлаб гуруҳларнинг бир бўлиб ёзганидан кўп ва кучлидир.

Учинчи калла – бу Салайларнинг калласидир. Улар Жаҳонгир Маматовни қораласак Салайни оқлаймиз деб ўйлайдилар. Салайга ҳар қанча оқ чапласангиз ҳам қоралигича қолади. Чунки у оқ юқтирмайдиган қора. Агар у мард бўлса Жаҳонгир Маматовга қарши фитна ва иғво қилмасдан у билан унинг услубида очиқ баҳс қиларди.

Мен Жаҳонгир акани яқин билганим ва унинг фаолияти ҳақида китоб ёзаётганим учун яна бир нарсадан хабардорман.

Ана шу учинчи калла ва унинг атрофидагилар қарийб ўн йил давомида Жаҳонгир Маматовни ҳали радикал исломчи, ҳали МХХчи деб шикоят йўлламаган АҚШ ҳукумат идоралари қолмади.

Уларнинг қайта-қайта текширишлари доим Жаҳонгир Маматов фойдасига ҳал бўлди ва унинг АҚШдаги фаолияти равнақ топишига йўл очди. Бугунгача унинг тўртта йирик тадқиқот китоби нашр этилди ва ҳаммаси АҚШ ҳукуматининг буюртмаси билан нашр этилди.

Жаҳонгир Маматовнинг номи бугун АҚШдаги энг кучли олимлар, тадиқотчилар рўйхатига кирди. Мана гап қаерда? Ҳамма гап ҳасадда. Биз ўзбеклар орамиздан чиққан талантларни ёмон қўрамиз, қадрлай олмаймиз.

Агар мен бир жумла хато қилган бўлсам http://www.jahonnoma.com сайтига кириб Жаҳонгир Маматовнинг асарларини ўқиб кўринг.

Улар ҳам ўқисинлар ва ўзларини ислоҳ қилсинлар!

Юсуфбек Самарқандий, (Ю. Латипов).

20 сентябрь, 2008 йил.

%d bloggers like this: