Темур Ҳайдаров

qalamim1.jpgДунёда ўзбекнинг номини шарафлаганлар


АҚШда ҳамкорликда яратилган асарлари билан илмий доираларнинг диққат марказига тушган таниқли тадқиқотчилар Аллен Франк ва Жаҳонгир Маматовларнинг навбатдаги китоблари нашр этилди.

Таниқли олимлар ўз асарларида Ўзбекистонда мустақилликдан кейинги даврдаги диний оқимлар, ташкилотлар ва гуруҳлар ичида мавжуд бўлган мунозараларни таҳлил этадилар. Уларга кўра, Ўзбекистонда чуқур асосли диний жамоалар мавжуд, лекин улар биттагина қарашни илгари сурмайдилар. Уларнинг орасида ҳам баҳс, мунозара, келишмовчилик мавжуд.

 

Таниқли имомлар Абдували қори ҳамда Обидхон қорининг аудио тасмаларга ёзилган ваъзлари таҳлил этилар экан, уларнинг қандай жамият қуриш ҳақида умумий қараш билан бирга ўзларига хос қарашлари ҳам бўлгани ва ораларида демокартик бир тортишув мавжудлигига диққат қаратилади. Исломга араб дунёсидан бирмунча фарқлиЎрта Осиё анаъналаридан келиб чиқиб қараш ҳам мавжудлиги мисоллар билан ўртага қўйилади.

 

Китобни нашрга ҳозирлаган АҚШ олимларининг эътирофича, ўзбекистонлик уламоларнинг магнит тасмасига ёзилган ваъзлари илк бор ана шундай тадқиқ этилган.

 

Китобда Ўзбекистон Исломий ҳаракатидан тортиб, “Акромийлар”га қадар пайдо бўлган гуруҳларнинг ёзма манбалари ҳам таҳлил этилиб, уларнинг ораларида мавжуд бўлган мунозараларга тўхталинади.

 

Тадқиқот асосан инглиз тилида бўлса-да манбалар ҳар икки тилда келтирилган. Илгари ҳамюртимиз таниқли адиб ва сиёсатшунос Жаҳонгир Маматов мазкур китобни биргаликда чиқарган ҳамкори тарих фанлари доктори Ален Франк билан Исломий калималарнинг қандай ишлатилиши (Dictionary of Central Asian Islamic Terms) борасида тўққиз тилдан олинган мисоллар билан муқоясали китоб нашр этган эдилр. Шундан кейин Жаҳонгир Маматов катта илмий тадқиқотчи мавқеига эга бўлган эди.

 

Бошқа жабҳаларда ҳам кўпгина китоблари бўлганидек, илм соҳасида АҚШнинг ўзида учта йирик китоб муаллифи бўлган ҳамюртимизга навбатдаги китоб ҳам муваффаққит олиб келишини тилаб қоламиз.

 

Китоб дунёдаги кучли ўнта йирик марказдан бири деб топилган Mcneil Multilingual Тадқиқот марказида нашрга таёрланган.

 

Китобнинг халқаро индекси ISBN-13:978-1-931546-19-5׃

Китобнинг АҚШ Конгресси кутубхонасидаги рақами 2006923652׃

Китобни ўқув юртлари учун қўлланмалар чоп этадиган Dunwoody Press босмахонаси нашр этган.

Китоб 454 саҳифадан, беш қисмдан иборатдир.

 

Manba: Turonzaminro’znomasi 7Avgust, 2006 yil

%d bloggers like this: