Posted on March 19, 2015 by Jahongir Muhammad
ТЎРТИНЧИ БОБ
20 АСРНИНГ ОХИРИ
Ҳамидхон Қорабой акани кўндирганидан мамнун эди. Энди Отабекни ҳам синдирсам “иш битди” деб ўйлаётган эди. Зотан эртага эрталабки рейсда Тошкентга учиши керак, уни Бош прокурор Бўритош Мустафоевнинг ўзи чақирган. Қайнотасининг айтиши бўйича Президент билан ҳам учрашиб қолиши мумкин. Шу боис кўнглида қилаётган ишидан ифтихор туяётган эди.
Ҳамидхон жуда камбағал оилада туғилди. Улар уч ака-ука эдилар. У ўртанча ўғил эди. Акаси ва укаси новча, кучли, аммо у семиз ва заиф эди. Отаси худди хўроз уриштирган каби уларни доим курашга туширарди. У акасидан ҳам, укасидан жуда осон енгилар эди. Улар уни гурсиллатиб йиқитиб, устига миниб олишар ва “бир қоп қум, гум-гум-гум!” деб мазах қилишар эди. У ҳар қанча кураш тушишдан қочса ҳам, отаси барибир уни чақирар ва йиқилганда унинг устидан куларди. Кейин;
-Сан ҳеч одам бўлмайсан, акангга қара, ёки укангдан ўргансанг ўласанми?-дерди. Continue reading →
Filed under: Ассассин | Tagged: Ассассин | Leave a comment »
Posted on March 17, 2015 by Jahongir Muhammad
УЧИНЧИ БОБ
20 АСРНИНГ ОХИРИ
Бугун якшанба бўлгани учун Зокир бозорга чиқиб кетди. Улар навбат қилиб қўйган эдилар. Бир ҳафта Рустам у-бу нарса харид қилишга чиқса, кейинги ҳафта Зокир. Илгари биргаликда қилардилар бу ишни.Акмалхон уларни шанба ва якшанбада тунда навбатчилик қилишга ҳам режалаб қўйди. Аммо биргаликда боришмас эди. Бир кун Рустам борса, иккинчи кун Зокир. Шу боис ана шунга мослаб бозорни ҳам навбат қилиб қўйишди.
Рустам тонгга яқин келган бўлса-да, Зокирнинг чиқиб кетганидан кейин уйғонди. У ёқ, бу ёқа товланиб ётди, аммо уйқуси келмади. Шу боис Собитхон қорининг касетага ёзилган суҳбатини тинглаб ётди. Хотин-қизлар билан учрашувда бир аёл атир қўлланиш ҳақида савол берган экан. Бу Рустамга ҳам қизиқ туюлди Чунки, илгари олган дарсларида аёллар фақат уйдагина атир сепишлари мумкин дейилганди. Бу ҳақда Нилуфарга айтганида: Continue reading →
Filed under: Ассассин | Tagged: Ассассин | Leave a comment »
Posted on March 11, 2015 by Jahongir Muhammad
БИРИНЧИ БОБ
20 АСРНИНГ ОХИРИ
Рустам Абдусоли қорининг жавобларидан қониқмади ва саволини қайта ёзиб, ўтирганлар орқали унга йўллади. Қори одати бўйича дарсдан кейин саҳобалардан бирининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилар ва вақт қолса, саволларга жавоб берарди. У Рустамнинг саволини ўқиди:
“Агар Оллоҳ ҳамма нарсани кўриб турган бўлса, бечораларнинг қонини ичаётган милитсияни нега жазоламайди?”
Абдусоли қорининг юзи тунлашди. Аммо жаҳли чиққанини билдирмади. У сал нарсага қизиб кетмайдиган, заковатли одам бўлсада, бу сафар жаҳлини яширмади:
-Бу савол кеча ҳам берилган эди. Овоз чиқариб ўқимагандим. Олдинги кун ҳам берилганди ва унда ҳам ўқимасдан жавоб билан кифоялангандим. Такрор айтаман. Аллоҳ зулмни ҳаром қилган ва бу ҳақда пайғамбаримиз(с.а.в.) орқали бизга етиб келган ҳадислар бор. Зулм қилганлар зулм топадилар, ажрдан маҳрум бўладилар. Биз вақтимизни мана шундай нарёғи аниқ бўлган бу ёғи эса ширкка олиб борадиган саволларга сарфласак, кўп нарсани ўрганмай қоламиз. Иймонни, эътиқодни мустаҳкамланг, ҳамма нарса ўзи аён бўлиб қолади. Бунинг устига деворнинг ҳам қулоғи бор,-деди. Continue reading →
Filed under: Ассассин | Tagged: Ассассин | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.