Бу сўзларимни тарихга ёзиб қўйинг
“Ўзбекистон халқ ҳаракати” номи билан тузилган гуруҳга ёшлардан бири эмас, балки Салай Мадаминов(Муҳаммад Солиҳ)нинг раис этиб сайланиши бу мазкур ҳаракатнинг символик қўғирчоққа айланишидир.
Бу қўғирчоқ кимларнингдир қўлида ўйнайди, ўйнатилади, кимларгадир хизмат қилади, керак бўлса, оловлар ичида ишлатилади, керак бўлмаса тарихнинг ахлат қутисига отилади, халққа зиён берадики, заррача наф бермайди.
Бу гапни осмону фалакдан олиб айтаётганим эмас.
Бугунгача бу одам қандай ҳаракатга бош қўшган бўлса, ҳаммаси ўлди, ўлдирилди ёки қўғирчоққа айлантирилди, шахсий ва маҳаллий манфаатга хизмат қилдирилди. Бу сафар бунинг акси бўлишига асло ишонмайман.
Менинг бу сўзларимни тарихга ёзиб қўйинг. Агар хато қилсам тарих мени қораласин!
24 май, 2011 йил.
Filed under: Kundalik |
Leave a Reply