Сиёсий латифалар

aldarkusa Овозлар

-Ким олибди овозларни? Ким ютибди?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.
-Сизда хўжайин. Овозларнинг 90 фойизини ўзингиз олдингиз,-деди маслаҳатчи овозини ичига ютиб.
-Сандан ҳақиқатни сўраяпман, билиб қўйишимиз керак, кимга кўпроқ овоз беришибди?
-Мен ҳам ҳақиқатани айтаяман, хўжайин, 2-3 фойиздан бошқаларга бериб, 90 фойизини ўзингизга олдингизку?
Алдаркўса жаҳл билан столга уриб, овозини кўтарди:
-Сандан сайловдан олдинги гапни эмас, сайловдан кейинги гапни сўраяпман, галварс!

СОТҚИН

-“Сотқин”ни кўрдим, бундан ҳам зўрроқ қилиш мумкин эди,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.
-Бирор нарса қўшиш керак бўлса, айтинг, дарҳол тузатамиз.


-Масалан, бу ишларнинг орқасида турган одамни яхшилаб кўрсата олмаган. Дейлик, энг қийин шароитда ҳам қўрқмасдан қарор олганини очиқроқ кўрсатиш керак эди.
-У аблаҳ динни сотиб, дин номидан иш қилгани ва телефонда хўжайинлари билан гаплашгани деталларда очиб берилган.
-Бунча гўл бўлмасанг. Ман нима деяпман, сан нима дейсан? Бу ишларнинг ўзи бўладими? Унинг орқасида турган кучни нега кўрсатмайсанлар?
-Сўз ўйини қилиб, ўша одамни сотқин дейишган-ку? Кинонинг оти ҳам шунга шаъма қилиб турибди.
-Уффей… ғалча экансан. Санга мана шуларнинг ҳаммасини тинчитган одам ҳақида гапираяман, албатта исмимни айтмасам тушунмайсанми?

ЛОЛА
-Телвизор-мелвизорларга айтиб қўй, Лолани чиқарса кийинтириб чиқарсин,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.
Эртасига ундан сўради:
-Айтдингми кечаги гапни?
-Ҳа, команда бериб юбордик.
-Лекин… опаси ашула айтарди, буниси қаёқдан ашулачи бўлиб қолди экан?
-Опаси борми?
-Нима, билмасмидинг? Биттасининг ташвиши етмай турганда, энди буниси яланғоч бўлиб чиқибди.
Маслаҳатчи бирдан гап нимадалигини тушуниб қолди ва:
-Бу бошқа,-деди.
-Ана хорижий радиоларда Лола, Лола деб ётишибди. ”Лола яланғоч чиқди”, “Лоланинг кўйлаги қани? ”дейишмоқда-ку?
-У гаплар ана у касофат Лола ҳақида.
-Ман кимни айтаяпман, ғaлча? Ман ҳам Лолани айтаяпман-ку?

Ўйнашга
-Хўжайин бу йил ҳам “Шарқ тароналари”га ўтиб келасизми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.
-Қаерда, қачон?
-Ҳар доимгидек Самарқандда, шу ҳафтанинг охирида.
-Биласан-ку ҳафта охирида тоққа чиқиб, ўйнаб келамиз дегандим.
-У ерда ҳам ўйнаса бўлади. У ерда ҳам ишқибозларингиз кўп.
-Лекин тоққа келадигани йўқ. Бит тўкиб, роса ўйнаб келамиз.
Маслаҳатчи ўйланиб қолди:
-Ҳм… Ўйнашга ўйнаймиз…

СВЕТ
-Бугун Вашингтонда свет ўчиб қолди. Ҳатто Оқ уйда ҳам бир неча соат свет ёнмади,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Баттар бўлсин. Тезроқ бу хабарни халққа ёйинглар. Фарқимизни билишсин. Ана улар эса биздан ўргансин. Бизда ҳамма жойда ўчади, аммо Оқсаройда ўчмайди!

Нофизий.

%d bloggers like this: