Дажжолнинг ўйини
САВОЛ׃ Жаҳонгир ака, тушуна олмадим, Тожикистонда китоб тарқатишдан қандай мақсад бўлиши ва бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?(Sodiq).
ЖАВОБ׃ Фикримча, Сиз Тожикистонда аҳоли орасида Ислом Каримовни танқид қилувчи “Иуда-2″ ва “Дявол-2″ номли икки китоб тарқалаётганини назарда тутмоқдасиз.
Дарҳақиқат, жуда қизиқ, икки мамлакат орасидаги муносабатлар совуқ бўлиб турган бир пайтда бу дажжолнинг ўйинидир. Буни сохта лидер Муҳаммад Солиҳ ўз бўйнига олди ва тарафдорлари буни амалга ошираётганини эътироф этди.
Мақсад, бир қанча бўлиши мумкин. Жумладан, тожикистонликлар орасида Тоҳир Йўлдош каби ишонч қозониш ва керак бўлса, Ўзбекистонга ўша томондан беш-олти кишилик террористик ҳужум қилиб, “хўжа”ларининг умидини “оқлаш”дир. Икки халқ орасида жанжал қўзғаш сабаблари ҳам бўлиши мумкин. Акс тақдирда китоблар нега Тожикистонда тарқатилмоқда? Илгари бундай ишлар Ўшда қилинарди. Нима бўлди, кўрдик. Тожикистондаги ўзбекларни ўшлашимиз керак эмасми?
Бундай ўйинлар натижасида икки мамлакат орасидаги совуқлик янада ёмонлашади, чегаралар баттароқ бекитилади, шубҳа кучаяди ва зарар кўрадиган икки халқнинг оддий одамларидир. Айниқса, ёз олдидан катта зарарни ўзбек пахтакори кўриши мумкин.
Бошқaча шарҳлаш мумкин эмас.Чунки китоблардаги ҳамма нарса интернетда мавжуд ва интернет Тожикистонда бўғилмаган. Агар улар Ўзбекистонга қизиқсалар истаганлари қадар ўқиб оладилар. Уларнинг бурнининг остига тиқиштираяпсизми, демак, қандайдир ниятингиз бор. Бу ниятнинг софлигини кўрсатадиган бирор бир белги йўқ ўртада.
Бу фикри ожизимиздир, ноҳақ бўлсак вақт кўрсатади.
ЖМ.
Filed under: Savol-Javob |








Ozodlik:Муҳаммад Солиҳнинг ўзи Озодлик билан суҳбатда бундай китоб чоп этилганидан бехабар эканини айтди.
– Балки бизга хайрихоҳ бўлган одамлар тарафидан чиқарилган бўлиши мумкин. Каримовга қарши мухолиф фикрда бўлганлар фақат биз эмас ва фақат Ўзбекистонда ҳам эмас. Каримов бир диктатор сифатида бутун Марказий Осиё халқлари учун ҳам севилмаган бир шахсга айланган, дейди Ўзбекистон Халқ ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ.
BBC:Аммо ҳар иккала китоб муқовасида: “Бу мажмуа “Эрк” партияси аъзоларининг халқаро ахборот воситаларида чиққан хабарлари асосида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” раҳбари Муҳаммад Солиҳ дастури билан чопга тайёрланган,” деб ёзилган.
-Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ва Каримов режимига қарши тарғибот, ҳаққоний фактларга асосланган ҳолда, бутун ўлкаларда нашр этиш топшириғи берилгани рост, ” – деди Муҳаммад Солиҳ.
Hurmatli Jahongir aka!
Bugun xorijdan uyga qaytganimda uy sharoitida medsestra shaxsiy uyimda tomirimdan qon oldi.
Uning fikricha majburiy ekan.
Shaytanat filmidaki kabi Asadbekning o’g’liga o’xshab qolmasam Sizga bergan va’da bo’yicha litsey to’g’risida yozuvlarni yuboraman.
Hurmat bilan…