“Саргўзаш”ми ёки саргузашт?
САВОЛ:Кейинги пайтда сўзларнинг асл маъносини билмай ишлатиш авжга чиқмоқда. Бу хато. Хатоларни тузатиш керак деб ўйлайсизми ёки уларга кўз юмиш керакми? (Маъруф).
ЖАВОБ: Бир пайтлар бу борада анча баҳс қилгандик. Албатта хатолар тузатиб борилгани яхши. Лекин ҳар қандай сўзнинг этимологиясига назар ташлаганда бир тилдан иккинчи тилга ўтишида нима учун ўзгаришга юз тутганини ўрганмасангиз яна ҳам катта хатога йўл қўйган бўласиз.
Масалан, бир пайтлар “саргузашт” сўзи билан бўлгани каби. Ўшанда тил муаммолари ҳақида баҳс бошлатган “Йигитлик саргўзаштлари” деган сайтни кўриб қолиб, соҳибига хат ёзгандим:
“Саломлар…
Саҳифангизда тил ҳақида яхши мулоҳазалар мавжуд. Энди саҳифанинг номидаги “ў” ҳарфини “у” қилиб тузатсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Чунки “Йигитлик саргўзаштлари” эмас, балки “Йигитлик саргузаштлари” деб ёзилса, тил нуқтаи назаридан тўғри бўлади”.
Бунга веб саҳифа муаллифининг жавоби:
“Раҳмат!
Ўзбек тилидаги имлосида шубҳам бўлгани учун форс тилидаги талаффузига суянгандим. Шу кунларда тузатаман!” Continue reading
Filed under: Savol-Javob | Leave a comment »







