“Замондош” сайти ва радиоси муассислари ва мухлислари тузилишини таклиф этаётган Ўзбекистон Демократик Халқ ҳаракатига менинг лидер бўлишимни олға сураётган яхши ниятли инсонларга:
Менга билдирилган ишончга катта раҳмат.
Лекин мен ҳаётим давомида “Бирлика”ка аъзо бўлмаганман. Бу менинг тўғри қарорим бўлганини вақт исботлади.
Икки йил ЭРК партиясига аъзо бўлганман ва бу менинг ҳаётимдаги энг катта хато бўлганини ҳам ҳаёт исботлади.
Кейинги йилларда мухолифатга ёшлар кириб келмаётгани ва уларга йўл бўшатишда ўрнак бўлиши учун Демократик Ўзбекистон конгресси раислигидан ҳам воз кечдим.
Бугунги вазифамни ҳам зулмни фош этиш, ҳам тажрибаларимдан келиб чиқиб янги мухолиф авлодга ёзган асарларим билан кўмаклашиш деб биламан.
Бугунга келиб бирор ҳаракат ёки партияга қайтиш ниятим йўқ.
Аммо золим режимга мухолифман. Золимга мухолифлик Буюк Тангрининг талаблари ва умматининг манфаатларига мосдир. Шунинг учун ҳам золимга қарши ҳақиқий демократик гуруҳларга лидер сифатида эмас, ташкилот фаоли сифатида эмас, балки мустақил, оддий бир таҳлилчи фаол сифатида қўлимдан келган ёрдамни бераман. Бу менинг қатъий позициямдир.
Ҳурмат билан Жаҳонгир Муҳаммад.
Filed under: Kundalik |
Ташаккур. Мени ўйлантирган саволларга жавоб берибсиз. Айтишдики,ё мен мухолифат душманиман ё Каримов/МХХ хизматидаман. Улар наздида бошқа позиция йўқмиш